Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Жириновский қирғиз парламенти томонидан берилган кўрсатма асосида мамлакатда исталмаган шахс деб эълон қилинган.
2013 йилнинг 15 майида депутат Жилдизкан Жолдошева ташаббуси билан қирғиз парламенти Владимир Жириновскийнинг Қирғизистонга келишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган ва бу борада ҳукуматнинг тегишли ташкилотларига кўрсатма берган эди. Мазкур қарорни 120 депутатдан 67 таси қўллаб-қувватлаган эди.
Бундай қарор қабул қилинишига Жириновскийнинг Россия ўз қарзи эвазига Қирғизистондан Иссиқкўлни талаб қилиши кераклиги ҳақидаги баёноти сабаб бўлди. Апрел ойида Владимир Жириновский Давлат думасида Қирғизистоннинг Россиядан бўлган қарзларини кечмаслик ва қарз ўрнига Иссиқкўлнинг берилишини талаб қилиш шартлиги тўғрисида гапирган эди.
- Агар улар ҳеч нарса бергиси келмаётган бўлса, унда Иссиқкўлни беришсин. Иссиқкўл –ажойиб кўл, Қора денгиздан кўра яхшироқ. Москва-Иссиқкўл поездини ташкил қилса бўлади, чунки темир йўл кўлнинг ёқасига бориб тақалади. Яъни қарзимиз эвазига олишимиз мумкин бўлган нарса бор эди. Аммо бизнинг вазирлар ҳамон советча услубда, “бер ва унут”, “бер ва унут” принципи асосида ишлаяпти. Бу иш бизнинг халқимиз ҳисобидан амалга оширилаяпти, -деган эди Владимир Жириновский.
Қирғизистон парламенти Жириновскийнинг бу сўзларини қирғиз халқини ва давлатини камситиш сифатида баҳолаган.
Владимир Жириновский Интерфакс агентлигига берган суҳбатида Қирғизистон парламентининг мазкур қарорига муносабат билдирар экан “мени нотўғри тушунишибди, мен бу ҳақда расмий баёнот берган эмасман... мен туризим соҳасини ривожлантириш учун Иссиқкўлни 49 йилга ижарага олиш ҳақида гапирган эдим", деб билдирган.
Россия Либерал Демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский ва Давлат Думасидаги Либерал демократалар фракцияси Қирғизистон парламентининг Жириновскийни “исталмаган шахс” сифатида эълон қилиш тўғрисидаги қарорини нотўғри деб ҳисоблайди.