Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:42

АҚШ Конгресси Сурияга қарши ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватламаслиги мумкин


АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг кўпчилик аъзолари Сурияга қарши ҳарбий амалиётларни бошлаш ҳақидаги резолюцияни қўллаб қувватламасликлари, бу режага қарши овоз беражакларини айтишмоқда.

Бу ҳақда жума куни The Washington Post газетаси ҳамда Associated Press агентлиги хабар берди.

The Washington Post нашри ҳисоб-китобларига кўра, жума оқшомида Вакиллар палатасидаги 443 депутатдан 223 нафари Сурияга зарбалар бериш режасига қарши овоз беришини айтган.

Резолюция қабул қилиниши учун камида 217 овоз зарур бўлади. АҚШ президенти Барак Обама ўтган ҳафтада Сурия режими кимёвий қурол қўллаганига жавобан бу мамлакатга қарши зарбалар бериш ҳақида қарор олганини айтган.

Шунингдек, Обама бу масала Конгресснинг ҳар икки палатасида овозга қўйилишини ҳам билдирганди.
XS
SM
MD
LG