Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:18

Мажбурий меҳнат ҳақида сизнинг ҳикоянгизни кутамиз


Ҳар йили миллионлаб ўзбекистонлик пахта далаларига мажбуран сафарбар қилинади.
Ҳар йили миллионлаб ўзбекистонлик пахта далаларига мажбуран сафарбар қилинади.

Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат амалиëтига қарши халқаро кампания мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, пахта терими пайтида кўрган кечирганларини гапириб беришга чорлади.


Бу йил биринчи марта БМТ қошидаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистондаги пахта йиғим теримини мамлакатнинг ўзида туриб кузатишга изн олди.

Фақат расмий Тошкент бу кузатувчиларнинг ўзбек мулозимлари билан бирга пахта далаларига боришига изн берди.

Мулозимлар ëнида оддий ўзбек теримчиларининг ҳақиқатни бор бўйи билан айтишдан ийманишини ҳисобга олган ҳолда халқаро кампания ўзбек пахтакорлари¸ мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларига ҳамда барча ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

Бу мурожаат матнини Озодлик тўлалигича эълон қилмоқда.


Ўз​бекистондаги мажбурий меҳнатга қарши Халқаро кампания мурожаати


Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга қарши халқаро кампанияси, Ўзбекистон ичида ва ташқарисида Ўзбекистоннинг пахта секторидаги мажбурий меҳнатни тугатиш учун ҳамкорликда иш олиб борувчи Ўзбекистон фуқаролари ва дунёнинг турли мамлакатлари ҳуқуқ ҳимоячиларидан таркиб топган коалициядир.

Мажбурий меҳнат ҳақида сизнинг ҳикоянгизни кутамиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:38 0:00


Мажбурий меҳнат, яъни шахсни қандайдир жазо таҳдиди остида меҳнатга мажбурлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддаси ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг 29- ва 105-конвенцияларига кўра тақиқланган. Мажбурий меҳнатнинг ноқонуний эканига қарамай, ҳар йили кузда талаба ва ишчилар, уй бекалари ва ўқитувчилар пахта теримига жалб этилишини Ўзбекистондаги ҳар бир фуқаро билади. Пахта етиштиришдаги мажбурий меҳнат ўзбек фуқароларининг миллий қонунчилик ва халқаро меъёрлар асосида белгиланган ҳуқуқларини поймол этади.

Афсуски, Ўзбекистон ҳукумати кучишлатар идоралари ёрдамида мажбурий тизимнинг сақланиши ва кучайтирилишидан манфаатдор. Эълон тахталарида ёзиғлиқ “Пахта - миллий бойлигимиз!” каби шиорлар аслида ҳақиқатдан йироқдир.

Мажбурий меҳнат тизимидан, қарзга ботишига қарамай, пахта етиштиришга мажбур бўлган фермерлар ҳам жабр кўрмоқда. Пахта экспортини сиёсий элита тўлиқ назорат этади. Сотувдан тушган фойда ҳам улар чангалида ғойиб бўлади ва фуқароларга қарши қатағон тегирмонининг янада кучайишига хизмат қилади.

Мажбурий меҳнатни зудлик билан тугатиш зарур. Фермерлар ўз ерларидан эркин фойдаланиши ва етиштирган маҳсулотлари бозорини ўзлари белгилаши лозим. Бундай ислоҳотларнинг вақти етганига анча бўлган ва халқаро ҳамжамият ўзгариш тарафдорларини қўллаши ва ҳимоя қилиши лозимдир.

Биз элитани халқ осойишталиги, фаровонлиги ва хавфсизлиги пахта савдосидан келадиган даромад назоратидан кўра қимматлироқ эканига ишонтиришимиз зарур. Бунинг учун халқаро ҳамжамиятни бу соҳадаги ҳақиқий аҳволдан хабардор этиш муҳимдир.

Мажбурий меҳнатга қарши кампанияси Ўзбекистон ҳукуматини Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг мустақил мониторинг ўтказиш гуруҳини қабул қилишга анча вақтдан бери даъват этиб келади. Бу йил Ўзбекистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилотига пахта терими мавсумини кузатишга розилик берди.

Пахта терими пайтида кузатувчилар Ўзбекистоннинг турли минтақаларига боришади. Шу боис ҳақиқий аҳвол ҳақидаги ахборотни уларга етказишимиз ҳаммамиз учун жуда муҳимдир.

Эҳтимол сизни ҳам улар билан учрашувга таклиф қилишар. Афсуски, кузатувчиларга ҳукумат вакиллари ҳамроҳлик қилади. Бироқ сиз улардан ҳақиқий аҳвол тўғрисидаги фикрингиз учун таъқиб қилмасликларига кафолат сўрашингиз мумкин.

Бундай суҳбатлар натижасидан ташвишланишингиз, албатта, тушунарли ва эҳтимол сиз бевосита халқаро кузатувчилар билан учрашишни истамссиз. Шунинг учун сизни пахта теримида кўрган-кечирганларингиз, кузатувларингиз ва мажбурий пахта теримига жалб қилиш ҳақидаги билган ҳикояларингиз, шунингдек, теримга ҳукумат томонидан жалб этилишингиз ёки ХМТ делегатлари саволларига қандай жавоб беришни ўргатишга ҳаракат қилиш ҳолатлари ва бошқа турдаги аралашувларни биз билан ўртоқлашишга чақирамиз.

Хабарларни қуйидаги имейл ва Twitter орқали юборишингиз мумкин:

Е-майл: NoForcedLabor@gmail.com
Twitter: NoForcedLabor

Ҳикояларингизни Озодликка ҳам юборинг

Ўзбекистонда пахта теришга мажбурланаётган ўзбекистонликлар ўз ҳикояларини, Халқаро Меҳнат такшилоти эътиборига ҳавола қилмоқчи бўлган маълуомтларни Озодлик таҳририятига ҳам юборишлари мумкин.

Бунинг учун қуйидаги имейл манзиллари:

ozodlikmail@gmail.com
ozodcomments@gmail.com
uzbekweb@rferl.org

ёки телефон орқали:
+420 602 612 713 ва +420 777 001 830 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Хабарларни WhatsApp (+420724971539) тармоғи воситасида ҳам юборишингиз мумкин.

Шунингдек Skype тармоғи воситасида ErkinMikrofon ва ozodovoz манзиллари орқали биз билан боғланинг.
XS
SM
MD
LG