Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 11:22

Шарлар ёрдамида океанни кесиб ўтиш уриниши муваффақиятсизликка учради


Траппенинг шарларга боғланган қайиғи океан устида.
Траппенинг шарларга боғланган қайиғи океан устида.
Юзлаб кичик учар шар боғланган қайиқда Атлантика океанини кесиб ўтиш уриниши муваффақиятсизликка учради.

Америкалик Жонатан Траппенинг океанни кесиб ўтиш уриниши жума куни Канаданинг Нюфаундланд минтақасида ниҳоясига етди.

Муваффақиятсизлик сабаби ҳозирча ошкор қилинмади.

Траппенинг 300 дона гелий гази тўлдирилган шар боғланган қайиқдаги парвози пайшанба куни тонгда АҚШ шимолидаги Канада чегарасига яқинида жойлашган Майн минтақасида бошлаган эди.

Шарларни гелий гази билан тўлдиришда Траппега 300 нафар кўнгилли ёрдам берди.
XS
SM
MD
LG