Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 15:25

Жон Керри: Москва ва Вашингтон Суриянинг кимёвий қуроллари бўйича келишди


Россия ва АҚШ Суриянинг кимёвий қуролларини халқаро назоратга топшириш бўйича келишди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Женева шаҳрида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан уч кун давом этган музокаралар ортидан малум қилди.

Жаноб Керрига кўра, Москва ва Вашингтон қандай кимёвий қуроллар Суриядан олиб чиқилиб, йўқ қилиниши борасида бир тўхтамга келганлар.

Айни келишувга мувофиқ Дамашқ бир ҳафта ичида ўз кимёвий қуролларининг тўлиқ рўйҳатини тақдим этиши керак бўлади.

Сурияда кимёвий қуроллар ишлатилгани даъволари боис АҚШ ва унинг иттифоқчилари Башар Ассад режимига қарши ҳужумлар ҳақида гапиришаётганди.

Россия эса Сурия қуролларини халқаро назоратга топшириб, уларни яксон этиш эвазига Сурияга ҳужум қилмаслик таклифини илгари сурганди.

Сурия бу таклифга рози бўлиши ортидан АҚШ президенти Барак Обама Конгрессда Сурияга қарши уруш очиш масаласи мухокамасини кечиктирди.
XS
SM
MD
LG