Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:33

"Москва" меҳмонхонаси фақат славян қиëфасидаги меҳмонлар учун


Russia - skinhead sentenced to life imprisonment
Russia - skinhead sentenced to life imprisonment
Москвага хизмат сафари билан боришни режалаштираётган ўзбек фотосуратчиси Умида Аҳмедова Москва марказида янги очилган хостелга (меҳмонхона-таҳр.) жой банд қилиш учун мурожаат қилганида¸ миллатингиз қайси, деган саволга дуч келди.

- Москвадаги Брянск кўчаси бешинчи уйда жойлашган хозстелга қўнғироқ қилсам ўзини Сергей деб таништирган меҳмонхона ходими “Сиз қайси миллатдансиз?" деб сўраб қолди. Бунинг аҳамияти борми, деб сўрасам “Ҳа биз фақат рус-славян қиëфасидаги меҳмонларга хизмат қиламиз”, деб жавоб берди¸- дейди Умида Аҳмедова.

Меҳмонхонада фақат славян қиëфали мижозлар учун ишлаши domotel.by сайтида берилган эълонда ҳам таъкидланган.

"Киев метроси ëнида очилган янги "Москва" хостели адекват ва тартибли СЛАВЯН ҚИËФАСИДАГИ мижозларни кутмоқда. Сергейга мурожаат қилинг", дейилади эълонда.

Эълондаги "славян қиëфасидаги" деган жумла катта ҳарфлар билан ëзилган.

Озодлик мухбири бу эълонда исми зикр қилинган Сергейга қўнғироқ қилди. Озодлик билан суҳбатда, Сергей ўзи тамсил қилган меҳмонхона, ҳақиқатан, фақат славян қиëфасидаги мижозлар учун ишлашини тасдиқлади.

Озодлик мухбирининг саволига жавоб берган Сергей ўз меҳмонхонасида ўрнатилган нацист Германияси ёки Жанубий Африка апартеид тузуми даврига менгзайдиган тартибнинг ирқчилик ëки фашизмга алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкина бу ҳолатдан хайратланмаганини таъкидлаган ҳолда, уни “даҳшатли” деб атади.

- Даҳшатлиси шуки, одамлар бунга кўникди. Бунинг ирқчилик¸ айирмачилик эканини кўпчилик билмайди ҳам. Бундай эълон учун АҚШ ëки Ғарбда жиноий жазо бор, дейишингиз мумкин. Россияда ҳам шундай жазо бор. Россияда ҳам ирқчилик тақиқланган. Лекин кўриб турганингиздай, Москва марказида ирқчиликнинг яққол намунаси жазосиз турибди,- дейди суҳбатдош.

Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкина таъкидича кейинги икки ой ичида Россияда Марказий Осиëдан келганларга тоқатсизлик кайфияти кучайган.

Якшанба куни Россиянинг Саратов шаҳридаги рус миллатчилар гуруҳи "Оқ вагон" тадбирини ўтказиб трамвайдаги славян қиëфасига мансуб бўлмаганларни ҳайдаб чиқаришган эди.
XS
SM
MD
LG