Озодлик Радиосининг Москвадаги идорасига мурожаат қилган хоразмлик Жасурбек Санкт-Петербургда ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ жиддий муаммога дуч келганини гапириб берди.
- Правани қаерга бориб тўғрилашимиз керак, деган муаммо пайдо бўляпти. Бизлар Санкт-Петербургдан, грузовой “Газель” ҳайдайман. Петербургда шоссе Революциида катта ГАИ бошқармаси бор. Шу ерга борсак, “Энди, битта тўхтамга келинган йўқ, қарор чиққани йўқ”, деб бизлар билан гаплашгиси ҳам йўқ. Ответ ҳам бермаяпти. Йўлда тўхтатган гаилардан сўрасак, “Бир ой вақтингиз қолди, бир ойдан кейин машиналарни бўшатасизлар”, деган гап гапиряпти. Қаерга боришимиз керак: автошколагами, ГАИгами? Қаерга пул тўлашимиз керак? Маълумот йиға билмаяпмиз, - дейди мурожаатларига Петербург ДАН ходимлари жавоб беришдан бош тортаётганини Озодликка гапирган ҳайдовчи Жасурбек.
Гап шундаки, жорий йилнинг 7 майида Россия Давлат Думаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига ўзгартишлар киритган. Унга мувофиқ, Россияда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган мигрантларга транспорт воситасини бошқариш таъқиқланади.
92-Федерал Қонунга киритилган ўзгартишлар 180 кундан кейин, яъни 2013 йилнинг 8 ноябридан кучга кириши белгиланган.
Ўзгартиш ташаббусчилари – ЛДПР депутатлари бу янгиликнинг жорий қилинишини айниқса Марказий Осиёдан келган ҳайдовчиларнинг аксари гувоҳномаларни сотиб олаётгани, маҳаллий йўл ҳаракати қоидаларини билмаслиги билан изоҳлаган эди.
Жасурбек берган савол билан Озодлик Россия Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Санкт-Петербург бўйича бошқармасининг экзаменация бўлимига мурожаат қилди.
ДАН бўлимининг фамилияси Семенченко эканини айтган ходими илгари хорижлик ҳайдовчиларни қабул қилиш бўлимлари мавжуд бўлгани, ҳозирда ходимларнинг ўзлари бу масалада аниқ маълумотга эга эмасликларини гапиради.
- Биласизми, илгари хориж фуқаролари билан ишловчи махсус бўлим мавжуд эди. Ҳозир уни тарқатиб юборишди ва унинг ваколатларини тегишли бўлимларга тақсимлаб беришди. Яъни, ҳар бир Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси уларнинг ҳужжатларини қабул қилиши керак. Улар имтиҳон қабул қилувчи бўлимга ҳужжатлар билан мурожаат қилишсин. Фақат назариядан имтиҳон топширишади, вождение, яъни ҳайдаш қоидалари бўйича имтиҳон топширмайдилар, - дея маълумот берди экзаменация бўлими инспектори Семенченко.
Россия Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси (ГИБДД)нинг Москвадаги бошқармасида Россияда жамоатчилик ва юк ташувчи оғир транспортни бошқараётган чет эл фуқароси 8 ноябргача ўз ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳон топшириб алмаштириб кетиши, акс ҳолда, 8 ноябрдан кейин у албатта ҳайдовчилик мактабида ўқиши лозимлигини уқтиришди.
- Улар ўзлари тайёрланиб, 8 ноябрга қадар имтиҳон топширишлари мумкин. 8 дан кейин киритиладиган янги қоидаларга кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаси фақат Россия автомактабини битирганларга алмаштирилади. Бу қоида вақтинчалик яшаш гувоҳномаси (вид на жительство) эгаларига тааллуқли эмас: буни РВП ёки ишга рухсатнома асосида ишлаётганлар топширади. Қўшимча қилишим жоизки, малакали хорижлик ҳайдовчилар 8 ноябрдан кейин қандай имтиҳонлардан ўтказилиши масаласида ҳам аниқлик йўқ, - деди ўзини Ксения деб таништирган ГИБДД бошқармаси вакиласи.
Бошқармада ўзбекистонлик муҳожирлар учун ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби юзасидан аниқлик бўлмаса-да, унинг йўқлиги учун жазо аллақачон аниқ эканини қўшимча қилишди. Яъни хорижда берилган гувоҳнома билан қўлга тушган ҳайдовчидан айнан шу ҳужжатлар 2 йилга тортиб олинар экан.
Янги қоидаларда Россияда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шофёрга автобус ёки маршрут таксисини топширган иш берувчи жисмоний шахс 50 минг рубл, юридик шахс – 100 минг рубл жаримага тортилиши белгиланган.
8 ноябргача ГИБДД бўлимларига гувоҳномани алмаштиришга мурожаат қилиш учун мигрантлардан паспорт, унинг нотариал тасдиқланган таржимаси, қайд ҳужжати ёки вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП), ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг нотариал тасдиқланган нусхаси, маҳаллий тиббий кўрикдан ўтгани тўғрисида маълумотнома талаб қилиниши айтилди.
Бироқ кузатувчилар Россия қонунчилик палатаси киритган ўзгартишлар Вена Конвенциясига зид эканини таъкидлаб келишмоқда. Мутахассислар бу чекловлар йирик шаҳарларда юк ва йўловчиларни ташишда йирик муаммоларни юзага келтириши, мамлакат бўйлаб сайр қилиш истагида бўлган туристларга жиддий қийинчиликлар туғдириши мумкинлигига жамоатчилик эътиборини қаратмоқда.