Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:54

WhatsApp Пахтакор: "Битта машина 100 теримчи ўрнини босади"


Комбайн
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:06 0:00

19 сентябр куни Озодликка теримчи-муштарий йўллаган видео.

Озодликка кўрган-кечирганларини ёзаётган муштарийлардан видео ва фотоблоглар ҳам кела бошлади. Улардан бирида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта терим машиналари акс этган. Шу боис, Озодлик Ўзбекистонда йиғилаётган янги машиналар ҳақида маълумот йиғишга уринди. Янгиликларни “WhatsApp Пахтакор” блогида ўқиб боринг! WhatsApp + 420 608 549 460


Озодликка Ўзбекистонда шитоб билан бораётган пахта йиғим-терими ҳақида кузатувлари, гувоҳи бўлган воқеа-ҳодисалар ҳақида ёзаётган муштарийлардан келган қисқагина видеода Тошкент трактор заводида терилаётган янги МХ-1,8 русумидаги терим машиналари акс этган.

​ ​Ўзбекистонлик мутахассислар ўз вақтида мамлакатда "қўл меҳнатига барҳам берувчи восита" сифатида баҳолаган терим машиналари бу йилги йиғим-терим мавсумида пахта далаларига солинди.

Турли вилоятларда бу тракторларни кўраётган ишчи-талаба-теримчилар Озодликка йўллаган блогларида Ўзбекистон президентининг севимли иборасини қўллаган ҳолда: "Пахта терадиган комбайнни кўпайтиринглар, барака топкурлар!" деб ёзмоқдалар.

Пахта терими авжига чиқаётган кунларда шаҳардаги иссиқ ётоғидан бараклардаги чанг босган ўринларга тушиб қолаётган мажбурий-ихтиёрий ҳашарчиларни ўйлантирган бу саволларга Озодлик топган жавобни ҳавола қилмоқчимиз.

Демак, Тошкент трактор заводида 2013 йил ичида бундай комбайнлардан 220 дона ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Бу ҳақда Тошкент трактор заводининг конструкторлик бюроси раҳбари Исроил Усмонов Озодликка берган интервьюсида айтган эди.

Исроил Усмоновга кўра, бу терим машинасининг бункери олдингилари билан бир хил, яъни 800 килограмм пахта сиғади. Бу трактор Тошкентнинг Чиноз, Сирдарёнинг Сайхунобод туманларида муваффақиятли синовдан ўтган.

Трактор модели устида ишлаган конструктор Исроил Усмонов фикрича, агар ишлаб чиқарилиши тўлиқ йўлга қўйилса, айнан шу комбайнлар ҳар йили кузда пахта пайкалларида азоб тортадиган ўзбекистонликларнинг мажбурий меҳнатига чек қўйиши мумкин.

- Мен ўзим Чинозда кузатдим. Ярим кун давомида теримчилар икки прицепни тўлдиришди, энди у икки тоннадан 4 тонна бўлиши мумкин. Теримчилар 50-80 та бор эди, шекилли. Лекин иккита терим машинаси бир ярим соат ичида худди шундай 2 та прицепни тўлдириб ташлади. Бунда икки одам ишлади, вақт кам кетди ва ўшанча одамни ишини қилди. Бу фермерга ҳар томондан қулай бўлади, - деган эди Тошкент трактор заводининг конструкторлик бюроси раҳбари Исроил Усмонов.

Конструкторларнинг айтишича, бу машинанинг биттаси 100 теримчи терган пахтани теради. Бир соат тўхтамай ишлаганда, ярим гектар майдондаги пахтани териб олади.

Тошкент трактор заводи ҳозир бир йилда бундай машиналардан бир неча юзини ишлаб чиқармоқда.

Аммо, етарли маблағ ажратилса, ҳозирги ҳудудий имкониятлари билан бу завод йилига бир неча минг дона машина чиқариши мумкин.

Бу тракторнинг энг муҳим жиҳати шундаки, у икки қисмдан иборат. Яъни, пахта бункери алоҳида, тракторнинг ўзи алоҳида. Фермер йил давмида тракторни ишлатади, куз келганда бункерни олиб олади, тамом.

Ва ниҳоат, нархи. Тошкент трактор заводи экспедиторларидан бирининг Озодликка айтишича, терим агрегатининг нархи 62 миллион 100 минг сўм, трактори билан эса 110 миллион сўм.


Пахтани қўл билан териш қачон тугайди?

Бу шу кунда ҳамманинг юрагини сиқиб турган савол.

Ҳамма томонидан елвизак уриб, туну-кун захда яшаётган, бу ҳам етмагандай макарону карам шўрва ичиб ичи ҳам, таши ҳам ғулдираб юрган ҳашарчи теримчиларнинг дарди дунёси акс этган бу саволнинг жавоби қаерлардадир бор, табиий.

Қаерлардадир, деганимиз сабаби бу савол жавобига масъул Ўзбекистон ҳукумати бу борада лом-мим деётгани йўқ.

Оммага берилаётган расмий ҳисоботларда Ўзбекистондаги бугунги пахта майдонининг аниқ ҳажми ҳам акс этмаган.

Лекин, у ер-бу ердан ковлаштириб топганимиз расмий ҳисоботлардаги рақамлардан тахиминан 1 миллион гектардан ортиқ майдонга пахта экилаётгандииир, деган хулосага келдик.

Хуллас, бугун тилга олганимиз ва имконимиз қадар ўрганганимиз МХ-1,8 русумидаги терим машинасининг бир донаси 2 соатда 1 гектар майдондаги пахтани териб олиши мумкин экан.

2 соатда 1 гектар майдондаги пахтани қўлда териш учун камида 80 моҳир теримчи, 100 виждонли теримчи керак.

Агар бу теримчилар мактаб ўқувчилари бўлса, тепасида ўқитувчиси дўқлаб турган 300 нафарча ўқувчи керакдир-ов?!

Хуллас, бу ҳали анча хом бўлган хомчёт ва уни аниқлаштириш сизнинг ихтиёрингизда...


“WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!

Ўқиганингиз, Озодлик мухбирининг “WhatsApp Пахтакор”га ёзган блоги ва бу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Марҳамат, сиз ҳам блог ёзинг, Ўзбекистон пахтазорларидаги воқеъликни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритишда Озодлик билан ҳамкорлик қилинг!


Манзилларимиз:

WhatsApp + 420 608 549 460
E-mail:
ozodlikmail@gmail.com, isakovab@rferl.org
Skype: Ozodskype, issakovab
Twitter:@BarnoAnvar
Mоб: +420 602 612 713 (SMS ва қўнғироқлар)
Факс: +420 2 2112 6604
XS
SM
MD
LG