Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 12:42

Ҳафта суратлари: Кичик суратга муҳрланган катта тарих


Сурия. Хомс шаҳри болалалри уруш туфайли вайрон бўлгануйлари олдида ўтиришибди.
Сурия. Хомс шаҳри болалалри уруш туфайли вайрон бўлгануйлари олдида ўтиришибди.

Ўтаётган ҳафтада халқаро миқёсдаги асосий мавзулар Озодлик ва халқаро агентликлар фотомухбирлари томонидан тасвирларга муҳрланди. Бу фотосуратлар катта тарихнинг кичик бир сонияси ҳақидагина эмас, буткул воқеликнинг қандайлиги ҳақида яққол тасаввур бера олади.

Президент Башар Ассад режими ихтиёрида 1000 тоннага яқин заҳарлий кимёвий модда борлиги айтилади. Ўтган ҳафта АҚШ ва Россия ўртасида ишлаб чиқилган режага кўра, Вашингтоннинг Сурияга қарши ҳарбий зарба беришининг олдини олиш учун Дамашқ ўз ихтиёридаги кимёвий қуролларини йўқ қилишга розилик берган.

Сурия қуролли исёнчиларининг "Ойша она" деб номланган аёллар қўшини аъзоси машқ қилмоқда.
Сурия қуролли исёнчиларининг "Ойша она" деб номланган аёллар қўшини аъзоси машқ қилмоқда.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот жума куни эълон қилган бошқа баёнотга кўра, АҚШ-Россия режасини муҳокама қилиш учун якшанба кунга белгиланган мажлис қолдирилган.
AFP агентлиги мухбири Семми Кэтз Суриянинг Малула шаҳридаги жанг пайтида снайперлар ўқидан ҳимояланиш учун ўзини ерга ташламоқда.
AFP агентлиги мухбири Семми Кэтз Суриянинг Малула шаҳридаги жанг пайтида снайперлар ўқидан ҳимояланиш учун ўзини ерга ташламоқда.


Ташкилотнинг мазкур масалага бағишланган йиғини жорий ҳафтада бир неча марта қолдирилган эди. Дипломатик манбаларга кўра, мажлисда муҳокама қилиниши керак бўлган ҳужжат лойиҳаси борасида Вашингтон билан Москва ҳозирча келиша олмаган.
Сурия пойтахти Дамашқ яқинидаги жанглардан бирида тасвирга олинган фотосурат.
Сурия пойтахти Дамашқ яқинидаги жанглардан бирида тасвирга олинган фотосурат.

Венгрия пойтахти Будапештда эса краш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада Ўзбекистондан 12 курашчи иштирок этаяпти.

Ўзбекистонлик курашчи Рашид Қурбонов 74 кило вазн тоифасида курашга чиқиб, бронза медали совриндори бўлди. Бу ўзбекистонлик спортчиларнинг кураш бўйича Жаҳон чемпионатида қўлга киритган биринчи медалидир.
Кураш бўйича Жаҳон чемпионатида Россия вакили Валерия Каблова (чапда) украиналик рақиби Ирина Хусяк устидан ғалабасини нишонлаяпти.
Кураш бўйича Жаҳон чемпионатида Россия вакили Валерия Каблова (чапда) украиналик рақиби Ирина Хусяк устидан ғалабасини нишонлаяпти.


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Эроннинг янги президенти Ҳасан Руҳоний ҳукумати бир гуруҳ сиёсий маҳбусларни озод этиш тўғрисида қарор қабул қилганини олқишлади.

Бан Ки Мун Эрон ҳукумати Ҳасан Руҳоний ўз сайловолди тарғиботи давомида берган ваъдаларини бажараётганидан мамнун эканини айтди.

Чоршанба куни Эронда 11 сиёсий маҳбус озод қилинган эди. Озод қилинганлар орасида Сахаров номидаги мукофот соҳибаси, ҳуқуқ фаоли Насрин Сотуда ҳам бор.
Насрин Сотуда қамоқдан озод этилгач ўғли билан учрашмоқда.
Насрин Сотуда қамоқдан озод этилгач ўғли билан учрашмоқда.


Ўтаётган ҳафтада жаҳон ҳамжамияти эътиборида бўлган бошқа хабарларнинг фотосуратлардаги акси мана бундай бўлди:


Исроил аскарлари Европа дипломатларининг Ғарбий қирғоқдаги маҳаллий аҳолига маҳсулот етказиб бериш ҳаракати пайтида мушталшувда иштирок этган фаластинликни қўлга олди.
Хитойнинг Хэфей шаҳрида 50 йил бирга яшаган эр-хотинлар байрами нишонланди.
Хитойнинг Хэфей шаҳрида 50 йил бирга яшаган эр-хотинлар байрами нишонланди.
XS
SM
MD
LG