Ўзбекистон Мустақиллик байрами арафасида ëпилган ўзбек-туркман чегараси ҳамон деярли ëпиқлигича қолмоқда. Ўзбекистон Давлат чегара қўмитасининг Озодлик боғланган ходими иккала томон ўзаро чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳолининг уч кунга визасиз ўтиб-қайтишига оид келишув ижросини тўхтатганини маълум қилди.
Туркманистоннинг Ўзбекистонга чегарадош Тошҳовуз вилоятида яшовчи 28 ёшли Қурбоной қарийб бир ойдан буён Хоразмдаги қариндошларининг тўй-маъаракаларига боролмаётганини айтади:
- Чегарадан ўтказмаяпти. 8 августдан буён ёпиқ. Ўзбек чегарачилари ҳам, туркман чегарачилари ҳам ўтказмаяпти. Виза бўлса ўтасан, бўлмаса йўқ, деяпти. Олдин уч кунга визасиз ўтиб келар эдик, ҳозир шу имтиёзларни бекор қилишибди. Ўзбекистондаги қариндошларимнинг икки-учта тўйига боролмадим, дейди Қурбоной.
Чегара ҳудудларида яшовчи ўзбек ва туркман фуқаролари 2004 йилда икки мамлакат ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, визасиз қўшни давлат ҳудудига бир неча кунга бориб-қайтиш ҳуқуқига эга эдилар.
Айни пайтда Ўзбекистон фуқаролари ҳам чегарадаги тўсиқлар боис Туркманистондаги қариндошларини зиёрат қилa олмаётганликларини айтишади.
Хивада яшовчи 46 ёшли Сўнажон шуларнинг бири:
- Ўтган ой Мустақиллик байрами арафасида чегара вақтинча ёпилади, деб айтишган эди. Ўшандан буён ҳали очилгани йўқ. Синглим Тошҳовузга келин бўлиб тушган, чегара ёпиқлиги учун кўришолмаяпмиз, дейди Сўнажон.
Ўзбекистон Давлат чегара қўмитасининг Озодлик боғланган ходими икки мамлакат ўртасидаги чегара постларида кучайтирилган тартиб ҳозир ҳам сақланиб қолаётганини тасдиқлади:
- Байрамдан олдин кучайтирилган тартибга ўтилди. Ҳозир чегара ҳудудида яшовчилар телеграмма билан ўтказилаяпти. Телеграмма жўнатиши керак у ёқдан. Масалан, кимдир Туркманистонга бормоқчи бўлса ўша ердаги қариндоши телеграмма жўнатиши керак. У ёки бу сабабга кўра етиб келишини сўраймиз, деган мазмундаги телеграмма. Шуни кўрсатиб чегарадан ўтиши мумкин. Бўлмаса ўтказилмайди, деди Ўзбекистон Давлат чегара қўмитасининг ўз исмини айтмаган расмийларидан бири.
Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган туркман фуқаролари эса Туркманистондаги ўзбек консулхонасига мурожаат этиб виза олишлари керак бўлади.
Тошҳовузлик Қурбонойнинг айтишича, ойлик-маоши 50 доллардан ошмайдиган фуқаролар учун ўзбек визасини олиш қимматлик қилади:
- Ўзбекистонга ўн кунга туристик виза 150 АҚШ доллари туради. Ўн кун учун қиммат-да, йўл харажатлари билан Ўзбекистонга бориш 200 долларга тушаяпти. Аммам Ўзбекистонда, кел дейди, боролмаяпман, чегара қачон очилар экан, деб кутиб ўтирибмиз, дейди Қурбоной.
Ўзбекистоннинг Хоразм, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Туркманистон билан умумий чегарага эга.
Икки мамлакат ўртасидаги чегара узунлиги 1650 километрни ташкил этади.
Хоразмдаги “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг айтишича, Ўзбекистон ва Туркманистон чегараси атрофида яшовчи минглаб аҳолини қариндош-уруғчилик ришталари боғлаб туради:
- Хоразмдан кимнидир қизи Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятига келин бўлиб тушган. Туркманистонда Совет давридан буён оила қуриб яшаётган ўзбеклар бор. Уларни қариндошлари бу ерда. Чегарадаги тўсиқ сабаб ўзини отасини, онасини мозорини зиёрат этолмаётганлар сон-мингта, дейди Ёқубов.
Туркманистоннинг Лебап ва Тошҳовуз вилоятларида этник ўзбекларнинг авлодлари яшаб келади.
Айни пайтда бу мамлакатда қарийб ярим миллион этник ўзбек истиқомат қилиши ва улар Туркманистон жами аҳолисининг 12 фоизини ташкил этиши айтилади.
Ўзбекистоннинг Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 150 мингдан зиёд этник туркман яшайди.