Россиянинг Самара вилоятида Тойота микроавтобуси рўпарадан келаётган Мерседес юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетгани оқибатида 13 одам, жумладан, 10 нафар ўзбекистонлик нобуд бўлди. Автоҳалокат марказий осиёлик муҳожирлар ўз визалари муддатини узайтириш учун Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш учун кетаётган пайтда рўй берди.
Россиянинг Самара вилояти Большечерниговск туманидаги "Самара-Уральск" автотрассасида Тойота русумидаги кичик автобус қарши йўлга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган Мерседес юк машинаси билан тўқнашиб кетгани оқибатида 13 одам нобуд бўлди.
Россиядаги ахборот агентликлари автоҳалокатда қурбон бўлганларнинг аксари ўзбекистонликлар, икки нафари тожикистонлик ва бир нафари озарбайжонлик экани ҳақида хабар қилди.
Фалокат натижасида 12 киши воқеа жойида ва яна бир киши касалхонада жон таслим қилган.
Аварияда оғир жароҳат олган уч кишига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Большечерниговск туман ИИБнинг ўз исми ошкор этилмаслигини сўраган полиция зобити Озодлик билан суҳбатда Тойота автомобили ҳайдовчиси Большечерниговск туман марказий касалхонасида экани ва у билан бирга полиция ходими ҳам борлигини айтди.
- Аварияга учраганларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳозиргача фақат Тойота ҳайдовчиси Сатторов Дилшод Раззоқович ва бир йўловчи 1986 йилда туғилган Ҳусанбоев Ҳаёт Ҳусанбой ўғлининг шахси аниқланди, деди полиция зобити.
Унга кўра, Дилшоднинг чўнтагидан 1981 йилда туғилган Амиргелдиев Улуғбек Тўхтабоевич номига берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси топилган.
Полиция зобити автоҳалокат қурбонларининг жасадлари Самара вилоят моргига жўнатилгани, ҳозир уларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб борилаётганини қўшимча қилди.
Москва вақти билан шанба куни 23:50да содир бўлган аварияга иккита версия сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Ахборот агентликлари микроавтобуснинг олд ғилдираги ёрилиб кетгани аварияга сабаб бўлгани тахмин қилинаётганини билдирди.
Бироқ Самара вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиқ ўринбосари Виктор Митник 13 октябр куни журналистларга автоҳалокат учун кичик автобус ҳайдовчиси айбдор экани тахмин қилинаётганини айтди.
- Йўл ҳалокатига кичик автобус ҳайдовчиси чарчагани натижасида бошқарувни йўқотиб қўйгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Айни пайтда, автобусга ўрнатилган газ балони портлагани ҳалокат оқибатини янада ёмонлаштирди, деди Виктор Митник.
Самара вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Сергей Голдштейга таяниб Интерфакс ахборот агентлигининг бирдиришича, кичик автобусда 14 йўловчи, жумладан, 11 нафар ўзбекистонлик, икки тожикистонлик ва бир озарбайжонлик бўлган.
Қозоғистондан келаётган Мерседес юк машинасида фақат ҳайдовчи бўлган.
Вести телеканали мухбири воқеа жойидан берган репортажида микроавтобусдаги йўловчилар Россияда ишлаётган марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари бўлгани ва улар виза муддатини узайтириш мақсадида Россия чегарасини кесиб ўтиб паспортларига муҳр бостириш учун Қозоғистонга кетаётган бўлганини айтди.
Автоҳалокат чегарага тахминан 60 километр қолганида рўй берган.
Мухбирга кўра, бу 2013 йилда айни автотрассада марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари билан рўй берган тўққизинчи мудҳиш автоҳалокатдир.
Ҳозирда воқеа юзасидан текширув давом этмоқда.