Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:42

Ўзбекистонда бошқарув жилови бошқанинг қўлига ўтадими?


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Твиттердаги саҳифасида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовнинг мамлакат раҳбарлигини буткул қўлга олишни бошлаганига аниқ ишорат қилди.

Президент қизи "бу иллюзия узоққа чўзилмайди", деб таъкидлашни унутмаган бўлса-да¸ мамлакатда кутилаëтган раҳбар алмашинуви жараëнига бир оз бўлса-да аниқлик киритди.

Ўзбекистонлик сиëсий таҳлилчи Анвар Назировнинг Озодликка айтишича, Гулнора Каримованинг бу гапи Шимолий Корея типидаги ўзбек бошқарув элитасини ларзага солди ва мамлакатда давлат раҳбари қандай алмашади, деган муҳокамага йўл очди.

- Дунëга ҳеч ким устун бўлмайди. Муддатсиз президент ҳам бўлмайди. Жорий президентни ҳам бир куни умри битади. Бу моддият қонуни. Шу боис Ўзбекистонда эртами кеч раҳбар алмашинуви аниқ. Аммо бу алмашув қай тарзда бўлади. Мана шу савол бизни ўйлантиради. Гулнорнинг твитларигача бизда кутиш кайфияти бор эди. Бу твитлар раҳбар алмашинуви борасида саволлар пайдо қилди.

Ўзбек миллати зеҳниятида давлат раҳбари алмашинуви тажрибаси йўқлиги боис эртанги кун ҳақидаги тасаввурларимиз мавҳум бўлиб турибди. Шу боис бугунги ўзбек бошқарув элитаси давлат раҳбари алмашиш технологиясини бугун муҳокама қилиниши керак¸ деди Анвар Назиров Озодликнинг “Қурултой” дастурида.

Эшиттиришда давлат бошқаруви ҳақида илмий иш ëзаëтган тадқиқодчи Абдусами Раҳмонов¸ “Америка овози” радиоси журналисти Навбаҳор Имомова ҳамда таҳлилчи Камолиддин Раббимов иштирок қилди.

XS
SM
MD
LG