Украинадаги Луганск Миллий университетининг ўзбекистонлик талабаси Сардорбек Сайфиддинов Қрим шаҳрида ўтказилган Қуръон ҳофизлари танловининг Бутунукраина бешинчи конкурсида биринчи ўринни эгаллади.
Бу конкурсда Украинанинг турли минтақаларидан келган 40 нафар ҳофизлар иштирок этди.
Йигирма бир ёшли Сардорбек Сайфиддинов Қримда “Ар-Роид” ислом ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган Қуръон ҳофизлари танловининг ғолиби бўлди.
Асли фарғоналик бўлган Сардорбек Украинадаги Луганск Миллий университетининг чет тили факультетида “Араб, инглиз тили ва адабиёти” йўналиши бўйича учинчи курсда таҳсил олади.
Луганск шаҳридаги масжидда Сардорбекнинг ширали овозда Қуръон оятларини ўқиганини кўрган дин уламолари уни конкурсга таклиф қилган.
Озодлик Сардорбек билан боғланиб, уни танлов ғолиби бўлгани билан табриклади.
Сардорбек билан бўлган суҳбатни қуйида тингланг:
Сардорбек Қуръони Каримнинг "Амма" сурасини қироат қилди: