Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:44

Тошкент марказидаги мода бутикларининг ëпилиши изоҳланди


Тошкентдаги "Манго" дўкони шу кунда ёпиқ.
Тошкентдаги "Манго" дўкони шу кунда ёпиқ.
Тошкент марказида ўтган ҳафта Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси қошидаги Контрабандага қарши кураш бош бошқармаси тарафидан бир кунда муҳрланган 14 дўконнинг ёпилиш сабаблари изоҳланди.

Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитасидаги Озодлик манбасининг айтишича, бу дўконлар 14 ноябр куни ўтказилган рейд давомида аниқланган жиддий молиявий жиноятлар боис бирданига ëпиб қўйилган.

Манбага кўра, бу дўконларда дунëнинг қимматбаҳо брендлари дея тақдим қилинган сохта кийим-кечаклар сотилган.

Тошкентдаги қимматбаҳо бренд тамғаси остида сохта мол сотадиган бошқа дўконлар қолиб, нега бу 14 та дўкон Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси қошидаги Контрабандага қарши кураш бош бошқармаси нишонига айлангани ҳақида Озодлик манбаси бирор-бир маълумот бермади.

Бу орада Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси мамлакатдаги Podrobno.uz нашри воситасида Тошкент марказидаги ëпилган мода бутикларидаги “фош қилинган товламачиликлар” ҳақида тафсилотларни очиқлади.

Бу маълумотларга кўра¸ “New Millennium”, “New Millennium Kids”, “New Millennium Sport”, “Geox”, “S.Oliver”, “Adventure”, “Mango”, “Levis”, “Benetton”, “Antonio Moratto”, “Chicco” каби 14 дўконда кирим қилинмаган катта суммадаги валюта Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси текширувчилари тарафидан мусодара қилинган.



Қўмитанинг матбуотга сиздирган маълумотларида айтилишича, бу дўконларда “қўшбухгалтерия” тизими юритилиб, ходимлар асосий ойликни конвертларда олишган ва оз миқдорда маош олдим, деб тўлов қоғозларига имзо қўйишган.

Podrobno.uz нашридаги маълумотларда келтирилишича, бу 14 та дўконда давлат назоратини четлаб ўтиб, даромад қилишнинг кенг қамровли жиноий тизими яратилган.

Бундан ташқари, бу дўконларда дунëнинг қимматбаҳо брендлари, дея тақдим қилинган сохта кийим кечаклар сотилгани ҳам айтилади.

Дўконлар ичида кийимларга сохта бренд ëрлиқларини ëпиштириб беришга мослашган яширин цехлар фаолият юритган.

Озодликнинг Ўзбекистондаги бутик бизнесига яқин манбалари бу дўконларнинг асл эгаси Гулнора Каримова эканини айтмоқдалар.

Радионинг Тошкентдаги манбаларига кўра, шаҳар марказида “дахлсиз тарзда” фаолият юритиб келган 14 дўконнинг бир кунда ëпилиши Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қаратилган навбатдаги зарбадир.

Манбаларимиз бу дўконлар ëпилиши Каримова “бизнес империяси”га қарши октябрнинг сўнгги ўн кунлигидан бошланган текширувларнинг давоми эканини тахмин қиладилар.

Twitter ижтимоий тармоғи орқали ўз манфаатларига қарши бораëтган кампанияни мунтазам шарҳлаб келаëтган Гулнора Каримова бу ишнинг ортида МХХ раиси¸ генерал Рустам Иноятов турганини иддао қилмоқда.

Тошкентнинг қоқ марказидаги Мустақиллик майдонига туташ ҳудудда жойлашган қимматбаҳо кийим-кечак дўконларига 15 ноябрь куни борган Озодлик манбаси уларнинг аксарияти, хусусан, Амир Темур проспектида жойлашган "New Millennium" дўконининг тақа-тақ ëпиқ эшигига 14 ноябрь тарихи билан МХХ терговчиси С.Шодиев ва бошқалар имзо чеккан “Муҳрланди” деган ëзув осилганига гувоҳ бўлган эди.

Бу дўконлар тармоғи 2013 йилнинг 28 июнь куни тантанали равишда очилган ва бу янгилик Гулнора Каримовага қарашли телеканал ва Интернет нашрларида кенг ëритилганди.
XS
SM
MD
LG