Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:37

Каримов Россиядаги ўзбек муҳожирлари учун квота сўради


Президент Каримов Россия ҳукуматидан бу давлатда юрган миллионлаб ўзбек меҳнат муҳожири учун квота ажратишни сўради. Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан Тошкентда ўтган музокарада Ўзбекистон раҳбарининг муҳожирлар масаласига жиддий эътибор қаратгани таҳлилчилар диққатини тортмоқда.


Ўтган ҳафта Ўзбекистон президенти билан учрашган Матвиенко фикрича, муҳожирлар оқимини МДҲга аъзо давлатлар меҳнат вазирликларида мутахассисларни расман йиғиш орқали легаллаштириш мумкин.

Ислом Каримов муҳожир - "дангасалар" ҳақида

Бундан беш ой аввал президент Ислом Каримов "Москва кўчаларини супуриб, одамни жирканишга мажбур қилаётган бу “дангасалар” катта пул топиш учун у ёқларга борган ва ўзбек миллатини шарманда қилмоқда", деган фикрларни айтган эди.

Ислом Каримов: “Москвада кўча супураётган ўзбек – дангаса”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00
“Биз стихияли муҳожирлик оқимига альтернатива топишимиз шарт” деган Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко бу борада Ислом Каримов эҳтимолий йўллардан бирини кўрсатганини қайд этди.

- Ўзбекистон президенти муҳожирларнинг хор ва ҳақсиз вазияти ҳақида эҳтирос билан, оғриқ билан гапирди. Унинг фикрича, муҳожирлар муаммосини меҳнат заҳираларини квоталаш орқали ҳал қилиш мумкин. Хорижлик ишчи ойлиги қанча бўлиши, қандай шароитда яшаши, қабул қилувчи томон уни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя билан қай йўсинда таъминлаши ҳақида олдиндан билиши лозим. Айни пайтда у қанақадир вокзаллар ёки пана-пастқам жойлардан етаклаб келинган эмас, балки ўз мамлакатидаги меҳнат вазирлиги томонидан расман тақдим этилган бўлиши керак. Бу МДҲ лидерларидан бирининг ақлга мувофиқ келадиган мулоҳазасидир. Айнан шу тариқа тегишли шартномалар билан барча мажбуриятларни расмийлаштирган ҳолда, муҳожирлик оқимини легаллаштириш мумкин бўлади, - дея иқтибос келтиради Валентина Матвиенко сўзларидан “Российская газета” нашри.

12-13 ноябрь кунлари расмий сафар билан Тошкентга борган Матвиенко хоним аввалроқ ўзбекистонлик журналистлар билан мулоқот чоғида Россия фақат қонуний муҳожирлик тарафдори эканини билдирганди.

- Бизнинг меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон билан алоқаларимиз ҳукуматлараро шартномалар билан йўлга қўйилган, - деган Валентина Матвиенко муҳожирот борасида Россия ва Ўзбекистон позициялари муштарак эканини – ҳар иккала томон ҳам ноқонуний миграцияга қарши курашга бел боғлаганини таъкидлаб, эндиликда мазкур шартномалар амалда тўлалигича қўлланилишига эришиш лозимлигини таъкидлаганди.

Россиядаги ўзбек муҳожирларининг аҳволи хор-ҳақир экани ҳақида Озодлик билан кунора боғланиб турган ўзбекистонликлар кўп шикоят қиладилар. Яқинда эса бу ҳақда ўзбек ёшлари томонидан асос солинган Бутунроссия “Ёшлар” ҳаракати Ўзбекистон президентига очиқ хат ёзганди.

Бу мурожаатлар Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга қандай таъсир кўрсатаётгани номаълум. Маълум бўлгани шуки, яқин ўтмишгача президент Каримов Россияда ишлаётган муҳожирларни “дангасалар”, деб билган.

- Энди дангасалар деб кимни ҳисоблайман, мана Москвага бориб кўчаларни, майдонларни супурадиганларни. Ўтда нима йўқ, одам жирканадики ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун ўша ёққа бориш керак экан. Ҳа, Ўзбекистонни ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ, барака топгур!... Бунақаларни дангаса дейманки, катта пул тезроқ топиш учун у ёққа бориб шарманда қилади ҳаммамизни, - деганди Ислом Каримов 19 июн куни Жиззах вилоятига қилган сафарида.

Бугунги кунда Россиядаги 11 миллиондан зиёд меҳнат муҳожирининг энг катта қисмини ўзбекистонликлар ташкил этади. Юртига пул жўнатиш бўйича ҳам ўзбеклар собиқ иттифоқнинг бошқа мамлакатларидан келган муҳожирлар орасида пешқадам. Жумладан, ўтган йили ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга 6 миллиард доллардан зиёдроқ маблағ жўнатган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра¸ миллионлаб ўзбек меҳнат муҳожири томонидан жўнатилаётган бу пуллар Ўзбекистон иқтисодиётининг 20 фоизини ташкил этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG