Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:41

Освальднинг Минскдаги ҳаёти


Ли Ҳарви Освальд.
Ли Ҳарви Освальд.

Ли Ҳарви Освальд АҚШ Президенти Жон Кеннедини ўлдиришда гумонланган ягона шахсдир. У ҳақда кўп нарса ёзилган, лекин Освальднинг кимлигини билмоқчи бўлсангиз, унинг ҳаёти тўғрисида баъзи нарсаларни билишингиз керак.



Освальднинг Минскдаги ҳаëти
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:03 0:00



Президент Кеннеди ўлдирилишини тергов қилган ҳукумат комиссияси Освальд 1963 йилнинг 22 ноябрь куни бир ўзи ва ҳеч кимнинг маслаҳатисиз ҳаракат қилган, дея хулоса чиқарган.

Ли Ҳарви Освальд ҳақида кўп нарса ёзилган, лекин унинг кимлигини билмоқчи бўлсангиз, унинг ҳаёти тўғрисида баъзи нарсаларни билишингиз керак.

1960-йлларнинг бошларида Освальд ҳаётининг икки йилдан ортиқроғини Совет Иттифоқида, Беларус ССР пойтахти Минскда ўтказган.

Президент Жон Фицжеральд Кеннеди ўлдирлганининг 50 йиллиги муносабати билан Озод Европа/Озодлик Радиоси Освльдни Минскдалиги пайтида таниган кишилар билан учрашди.

Бу одамлар, жумладан, пост-совет Беларуснинг биринчи президенти Станислав Шушкевич Освльд ҳақидаги хотиралари билан камера олдида илк бор гапирмоқда.

Инна Маркава Освльд билан Минск филармониясида учрашиб, дўстлашган.

Инесса Яхлиель эса Освальднинг хотини Маринанинг дугонаси бўлган ва улар билан АҚШга кўчиб кетгунларига қадар борди-келди қилган.

Собиқ президент Шушкевич Освальд билан Минскдаги радио заводида бирга ишлган ва унга рус тилини ўргатган.

Озодлик мухбирлари Шушкевич, Маркава ва Яхлиель билан октбяр ойида учрашди.
XS
SM
MD
LG