Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:30

Гулнора Президент хавфсизлик хизматидагиларни “оргия”да айблади


11 ноябрь куни @GulnaraKarimova ўз твит лентасида ёйинлаган навбатдаги компроматларида Президент хавфсизлик хизматидагиларни “қўл остидаги ходимларини оргияга мажбурлаш”да айблади.

“СБП (Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи)нинг собиқ ўринбосари полковник Ботир Умаровнинг ҲАЛОЛ шерикларидан аризалар, кўрсатмаларни роса тўплашди, бошқаларни қўрқитиш учун СБПнинг қатор ходимларини ҳамманинг кўз олдида намойишкорона ҳибсга олишди. Улар орасида доимо низо бўлиб келган ва бу ходимлардан бири Умаровни бедодлик ва сурбетлиги учун ҳамманинг кўз олдида урди".
"Энди доимгидек, бир нарсани тўқиб чиқаришади. Менинг ёнимдагилардан ўзлари учун ёқимсиз бўлганларни бу тўқималарга тиқишади ва ... улар ўзлари хизматда қилган бедодликлар учун, қўл остидагиларни калтаклаш, хизмат пайтидаги ичкиликбозлик, мажбурий оргия ва бошқа шу каби яхши ҳужжатлаштирилган ҳолатлар бўйича жавоб беришади", дея твитлади @GulnaraKarimova.

5 ноябрь куни эса @alpomis ўз твитлари орқали Каримованинг МХХга қарши тарқатаётган компроматларининг узвий давоми бўлган маълумотларни ёзди.

Гулнора ўзининг твит лентасида @alpomisнинг "Хавфсизлик хизмати бошлиғининг ёрдамчилари, ака-ука Ҳаёт ва Жавдат ҳамда уларнинг сирли дўсти UzAvtoprom бошлиғи ҳам қулай фурсатни пойлаяпти. Улар ҳатто Бош прокурор Рашидов (Рашид Қодиров демоқчи-таҳр.), Ички ишлар вазири Матлюбовни ҳам қўрқув остида ушлаб туришибди...", деган мазмундаги твитини эълон қилди.
Каримова бу твитга жавобан "Халқ ўз "қаҳрамонлари"ини билиши лозим", деди.
XS
SM
MD
LG