Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:19

Қирғиз депутатлари "Ўзбек масаласи"да даҳанаки жанг қилди


Ўшда 2010 йил қирғини асоратлари эндигина унитилаётган бир пайтда қирғиз депутатлари яна "ўзбек масаласи"ни тилга олдилар.
Ўшда 2010 йил қирғини асоратлари эндигина унитилаётган бир пайтда қирғиз депутатлари яна "ўзбек масаласи"ни тилга олдилар.

Қирғизистон парламентининг чоршанба кунги йиғинида депутатлар бир бирларини “ўзбекларга сотилганлик”да ва “ўзбек маҳаллаларида рақсга тушганлик”да айбладилар. Даҳанаки жангни бошлаб берган депутат Жилдизкан Жолдошеванинг айтишича, Қирғизистон конституциясининг бир неча йил олдин ўзбек тилида чиқарилгани қирғиз миллатига хиёнат бўлган.

Мазкур даҳанаки жанг парламентда давлат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этганлик учун жазо муддатини узайтириш масаласи муҳокама этилаётган пайтда содир бўлди.

Сўзга чиққан депутат Жилдизкан Жолдошева депутат Асия Сасикбаева раҳбарлик қилган “Интербилим” ташкилотини текшириш шартлигини айтиб чиқди.

“2010 йилда, Ўш воқеаларидан олдин бу ташкилот хорижликлар билан семинар ўтказган. Кейин улар биринчи бўлиб Ўш воқеаси бошланганини айтиб чиқишди. Эслатиб ўтмоқчиманки, айнан “Интербилим” ташкилоти ўз вақтида конституциянинг ўзбекча матнини аҳолига тарқатган. Бу ватан манфаатларига хиёнат қилиш эмасми?”, деб ҳайқирди “Ата Журт” партияси вакили бўлган депутат Жолодошева.

Бунга жавобан "Асия Сасикбаева: “Ахир ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида иғво юргизиб, уларни зиддиятга ундаган сиз эмасмидингиз”, деб жавоб берди", деб ёзди қирғиз матбуоти.
Қирғиз депутатлари "Ўзбек масаласи"да даҳанаки жанг қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00
Бевосита линк

Даҳанаки жангга аралашган депутат Ўмурбек Текебаев эса “Парламент сайловида “Ата Журт” партияси ўзбекча газета чиқариб, ўзбек маҳаллаларига бориб рақсга тушгансизлар. Бу ёлғонми? Ҳозир ҳам Мелис Мирзакматов (Ўш шаҳри мэри- муаллиф) ўзбек тилидаги газета, телеканаллар билан ишлаяпти. Бунинг нимаси ёмон?” деб билдирди.

Шундан сўнг даҳанаки жанг тўхтаган. Бироқ бу жанг бошланишидан бир оз олдин парламентга мактаб ўқувчилари экскурcияга олиб келинган экан. Улар депутатлар “айтишуви” парламент биносидан чиыиб кетишган.

-Болалалар чиқиб кетишибди. Мажлисдан сўнг болаларга депутатларни таништиришимиз керак эди. Жанжал босилгач қарасам, болалар йўқ, -деди депутат Айнуру Алтибаева.

Парламент депутатларининг “ўзбеклар масаласида” даҳанаки жанг қилгани қирғиз жамоатчилигида салбий қабул қилинди. Бу воқеа юзасидан ижтимоий тармоқларда фикр билдирган қирғизистонлик зиёлилар депутатларни “калтафахмлик”да, “миллатчилик”да ва “интеллектуал даражасининг пастлиги”да айбладилар.

Ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулло Рахматуллаев “Озодлик” радиоси билан суҳбатда қирғиз парламенти депутатлари мамлакатда яшаётган ўзбеклар ҳам Қирғизистон фуқаролари эканини унитиб қўяётгани афсусланарли ҳолат эканини айтди:

-Бугунги кунда Ўшда юрсангиз ўзингизни 2010 йил воқеалари бўлмагандай ҳис қиласиз. Бу воқеаларнинг асосратлари қолмаган. Қирғизлар ва ўзбеклар бир-бири билан аввалгидай иноқликда яшашмоқда. Шундай бир вазиятда парламент депутатларининг бундай миллатчилик чиқишлари ачинарли ҳолдир. Парламент депутатлари ўзбеклар ҳам Қирғизистон фуқаролари эканини унутиб қўйишмоқда, -деди ҳуқуқ фаоли.
XS
SM
MD
LG