Париждаги "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзининг йиллик мукофотини 15 йилдан буён қамоқда сақланаётган ўзбекистонлик журналист Муҳаммад Бекжонга бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Матбуот эркинлиги ҳимояси учун курашчи сифатида тақдирланаётган Муҳаммад Бекжон қамалишидан олдин мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси нашрига мухаррирлик қилган.
60 ёшли Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 феврал куни Тошкентда содир бўлган портлашларга алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва бу муддат ўтган йили тугаши керак эди.
Аммо у 2012 йилнинг 25 январ куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги қамоқхонада бўлиб ўтган маҳкамада “ички тартибни бузди”, деган айблов билан яна беш йиллик жазога ҳукм қилинган.
Муҳаммад Бекжон ўзи устидан ўтказилган маҳкамада портлашларга алоқадорлик ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган эди.
Ҳозирда Бекжон Навоийдаги Зарафшон қамоқхонасида сақланмоқда. Шу йилнинг март ойида уни қамоқхонага бориб кўрган рафиқаси Нина Бекжон турмуш ўртоғининг соғлиғи ўта ёмонлашгани ва унга жарроҳлик амалиёти зарурлигини айтган эди.
Муҳаммад Бекжоннинг рафиқаси ва уч қизи ҳозир Америка Қўшма Штатларида яшашади.
Қамалишидан олдин Муҳаммад Бекжон мухолифат нашри ҳсиобланган “Эрк” газетасига бош мухаррирлик қилган.
У мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати ва Эрк партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Муҳаммад Бекжон президент Каримовнинг сиёсий рақиби бўлган акаси Муҳаммад Солиҳнинг фаолияти учун жазоланганини айтишади.