Ўш воқеаларидан сўнг ташкил этилган “Ўш шаҳидлари” ташкилоти раҳбари Турғунойим Айтиева ўз манфаати йўлида ўзбек ва қирғиз миллатини бир-бирига қарши қўйишдан ҳам тап тортмаган ҳамда ноқонуний йўллар билан бойлик орттирган. 27 ноябрь куни Ўшда матбуот анжумани ўтказган ташкилот аъзоларидан айримлари мана шундай иддао қилмоқда.
“Ўш шаҳидлари” билан ҳамкорликда фаолият юритган “Бедарак кетганлар” ташкилоти аъзоси Дилбар Кўчкўнўва Турғинойим Айтиева кўрсатмаси билан эликка яқин аёл вақти-вақти билан Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси, Ўш шаҳар суди ва прокротурада тартибсизликларни уюштирганини айтди:
-Биз Турғуной эжа бошчилигида кўп ерга бордик, кўпчиликка ёмон кўриндик. Билиб-билмай тушунмаслик қилиб, жанжалларга аралашдик. “Бу кафе сартники, сизларнинг болангизни қонини ичган сартнинг кафеси, вайрон қилинглар”, деса “Олжаке” (собиқ “Қирғизистон”) деган кафени вайрон қилганмиз. Тандири, шашлик пиширадигани, эшик деразаларидан бери ҳаммасини парчалаганмиз. Кафени эса Турғуной эжа бола-чақаси билан 2 йил давомида ишлатиб юрди. Кейин маълум бўлишича, уни ҳусусийлаштириб олибди, - деди Дилбар Кўчкўнўва Ўшдаги “Акипресс” ахборот агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Дилбар Кўчкўнўва сўнги бир йил давомида Турғунойим Айтиеванинг устидан Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасига 5 маротаба арзланганини, бироқ ҳуқуқ-тартибот тузилмалари аризаларни бефарқ қолдирганини билдирди.
Ўш воқеаларида эри ҳалок бўлган Тиним Алиеванинг айтишича, Турғунойим Айтиева ўз ташкилотига ёрдам сифатида келган пуллардан Тиним Алиевага 2 минг сўм миқдорда пул берган. Кейинчалик пул олганлик тўғрисидаги бошқа ҳужжатларга ҳам имзо қўйиб беришини талаб қилган. Бироқ Тиним Алиева олмаган пуллари учун имзо қўйишдан бош тортган. Тиним Алиева шундан сўнг Турғунойим Айтиева унга турли таҳдидлар қила бошлаганини айтди.
26 ноябрь куни “Ўш шаҳидлари” ташкилоти раиси Турғунойим Айтиева Қирғизистон Жиноят кодексининг 105 - моддаси билан айбланиб қўлга олинган ва 48 соатга ҳибс қилинган эди.
Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиковга кўра, шу кунга қадар “Ўш шаҳидлари” ташкилоти раҳбари Турғунойим Айтиеванинг ғайриқонуний ҳаракатлари юзасидан милицияга бир неча бор ариза тушган. Бироқ томонларнинг ўзаро келишиб олганлиги сабабли бу аризалар юзасидан очилган жиноят ишлари тўхтатилган.
-Ҳозир Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 105- моддаси, яъни одамга оғир бўлмаган тан жароҳати етказиш бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда у 48 соатга ҳибс қилинган. 21 сентябр куни бир аёл Турғуноийм Айтиева уни калтаклагани ҳақида ариза берган. Биз деярли бир ой суд тиббий экспертиза ҳулосасини кутиб қолдик. Экспертиза натижасига кўра, калтакланган аёлнинг ўнг оёғи лат еган ва ўнг оёғининг қизил ошиғи синган. Ҳозирда жиноят иши ўрганилмоқда. Балки тергов жараёнида янги маълумотлар ҳам пайдо бўлиши мумкин,- деди Замир Сидиков.
“Ўш шаҳидлари” ташкилоти раиси Турғунойим Айтиева Ўш воқеаларидан кейин кўплаб одамлар ноқонуний уй ва ёрдам пули олганини фош этиб, айни дамда ноқонуний уй берилгани юзасидан 5 ҳолат аниқланиб тергов олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Турғунойим Айтиева оммавий чиқишларида ўзини мана шу каби адолатсизликларга қарши курашчи, Ўш қирғинида жабрланганларнинг ҳимоячиси сифатида тақдим этиб келган.
У ўз фаолияти давомида Ўш қирғинида жабрланганлар учун ҳукумат томонидан қуриб берилган янги уйлардан бир нечтасини ўзлаштириб олиш имконияти бўлса-да, бундан фойдаланмаганини ҳамда ҳукумат томонидан Ўш қирғини жабрдийдаларига нисбатан адолатсиз ҳаракатлар қилинишига йўл бермаслигини айтиб келган.