Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:04

“Guli” бренди дизайнерлари тергов қилинмоқда


Турк актери Ҳалид Эрганч ҳам Guli брендини тарғиб қилиш билан шуғулланган
Турк актери Ҳалид Эрганч ҳам Guli брендини тарғиб қилиш билан шуғулланган
Гулнора Каримованинг Guli брендини тарғиб қилиш билан шуғулланган Тошкентдаги дизайнер студияси (Дом Стиля) фаолияти тўхтатиб қўйилди. Бино электр ва бошқа комуникациялардан узиб қўйилган.

Бу ҳақда бу студия дизайнерларидан бири исмини айтмаслик шарти билан Озодликка маълум қилди. Суҳбатдошга кўра Guli брендига оид барча кийим кечак ва ҳужжатлар Ички ишлар ходимлари тарафидан мусодара қилинган.

Шунингдек Guli бренди тарғиботи билан боғлиқ барча ҳужжатлар Ички ишлар ходимлари тарафидан тахлил учун олиб кетилган.

Бу маълумотларни Ўзбекистон шоу бизнеси ҳақида мақолалар ëзувчи тошкентлик журналист ҳам тасдиқлади.

Суҳбатдошга кўра¸ Guli брендини чеклаш Гулнора Каримова яратган бизнес империяга қарши Ўзбекистонда кетаëтган умум маъраканинг бир қисмидир.

Бундан олдин ББС Жаҳон ҳизмати Гулнора Каримованинг Guli брендини тарғиб қилиш билан шуғулланган студия дизайнерлари сўроқ қилинаëтгани ҳақидаги маълумотни тарқатган эди.

Бу маълумотга кўра, Guli бренди тарғиботчилари қаллоблик, хайрия ташкилоти ниқоби остида тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаш, хорижда оффшор ҳисоблари очиш ва ноқонуний маблағлар ҳисобига eврoпода кўчмас мулкларни қўлга киритиш каби айбларда гумонланмоқда.

Guli брендини тарғиб қилиш билан шуғулланган Тошкентдаги модалар уйи мулозимлари Озодлик билан суҳбатда бу гапларни тасдиқламади ва инкор ҳам қилишмади.

Улар Гулнора Каримовага оид Guli брендини бепул тарғиб қилишганини маълум қилишди.

Озодлик билан суҳбатда дизайнерлар Guli бренди билан боғлиқ пул ювиш схемаларида иштирок этишмаганини айтишди.

Гулнорани ҳиди чиқмасин

Шу кунларда Guli брендига оид VICTORIOUS ва MYSTERIEUSE атирларини Тошкент магазинларида сотиш тўхтатиб қўйилган.

Бу дўконлардаги Озодлик манбасининг айтишича Guli брендига оид барча махсулотлар сотуви тўхтатилган.

-Биз Guli бренди билан ҳамкорликни тўхтатдик деди суҳбатдош.

Шу кунларда фалаж ҳолатга келтирилган Guli бренди 2003 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон президенти Гулнора Каримованинг либос¸безак ва заргарлик соҳасидаги ижодини тамсил қилиш мақсадида очилган эди.

Guli брендига мансуб либосларни Россиянинг башанг ҳонимлари кийиб турган суратлар “Guli” дизайнерлик студияси нашрларида эълон қилинган.

Ксения Собчак¸Ирина Винер¸ Наоми Кемпбел каби Россия бомонди вакиллари Guli брендига мансуб кийимларни кийиб расмга тушишган.

21 асрнинг поетик образи деб иддао қилинган бу либослар ингичка толали пахтадан тўқилгани Guli бренди рекламаларида писанда қилинади.

Guli тамғаси билан тақдим қилинган либосларга ишлатилган пахтанинг мажбурий болалар меҳнати маҳсули экани жиддий эътирозларга сабаб бўлган эди.

2011 йилда Нью-Йоркдаги Мода Ҳафталиги (IMG Fashion Week) ташкилотчилари Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат ва инсон ҳуқуқлари бузилиши борасидаги ҳавотирлар андишасида Гулнора Каримова яратган либослар намойишини бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG