Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида жорий ҳафта бошида бўлиб ўтган мажлисда компания ходимларининг таътил ва бошқа пайтларда чет элга чиқиши тақиқлаб қўйилди.
Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ишлайдиган ва мазкур мажлисда қатнашган манба маълум қилди.
Манбага кўра, мажлисни "Режим ва хавфсизлик" булими бошлиғи Фазлиддин Худойқулов олиб борган.
Худойқулов мажлис қатнашчиларига бу чеклов ЎзТВ ходимлари давлат сирларини фош қилмаслиги учун жорий қилингани таъкидлаган.
Мажлис иштирокчиси бўлган Озодлик манбасининг айтишича¸ Фазлиддин Худойқулов чекловга риоя қилмасдан, ўзбошимчалик билан чет элга чиққанлар ишдан ҳайдалишини урғулаган.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ишлайдиган ва исми ошкор этилишини истамаган журналист Озодлик билан суҳбатда МТРК ходимлари учун жорий қилинган чекловлар қамрови анча кенг эканини билдирди:
- Ўтган йил ноябрида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаевнинг 193-сонли буйруғи чиққан. Бу ҳужжат асосида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ходимлари нафақат ташқарига чиқиш-чиқмаслик¸ ҳаттоки халқаро ташкилот вакиллари, дипломатик корпус ходимлари билан ҳам алоқа қилиши мумкин эмас. Ўз ТВ ходими ҳатто биронта чет эллик билан гаплашиши ҳам мумкин эмас, - дейди журналист.
Суҳбатдошга кўра, 193-сонли буйруқда МТРК ходимининг Ўзбекистондаги чет эл журналистлари билан алоқа қилмаслиги борасида ҳам алоҳида банд бор:
- Компания ходими бирор-бир мухбир ëки чет эллик журналист билан рухсатсиз алоқа қилса, дарҳол ишдан ҳайдалиши ҳақида буйруқда алоҳида таъкидланган. Ҳатто таътилга чиққан пайтда ҳам бу тақиқ кучда туради. Таътилга чиққан пайтда ҳам журналист режим бўлимидан изн олмасдан чет элга чиқиши умуман мумкин эмаслиги ҳам ҳужжатда алоҳида келтирилган, - дейди ЎзТВ журналисти.
Озодликнинг МТРКдаги манбаси ҳам компанияда 193-рақамли буйруқ бўйича ходимлар хатти-ҳаракати назорат қилинаëтганини тасдиқлади. Унинг айтишича, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ходими "Режим ва хавфсизлик" булими бошлиғи Фазлиддин Худойқулов номига ариза ëзиб, чет элга чиқиш бўйича изн олиши мумкин.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ишлайдиган ва исми сир қолишини истаган журналист эса бундай изнни олиш кўп ҳолларда имконсиз эканини айтади:
- Рухсат бермайди. Аризада: "Қаерга борасан? Нега борасан? Ким билан учрашасан?" деган саволлар бор. Бу саволларнинг ҳаммасига жавоб берсангиз ҳам барибир рухсат бермайди. Аммо телекомпаниядаги кичик гуруҳ бемалол сайру саëҳат қилиб юрибди, - дейди суҳбатдош.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Ёшлар" телеканалида ишлаб келган журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар чет эл журналистларига телевидениедаги қонунбузарликларга қарши гапирганидан кейин ишдан кетказилган эди.