Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:13

Домодедово полиция идорасида бир ўзбекистонлик ўлди


Москва вилоятининг Домодедово шаҳар округида қўлга олинган 43 яшар ўзбекистонлик эркак полиция бўлимида жон таслим қилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси маълумотига кўра, 14 декабрь куни Домодедово туман касалхонасининг қабулхонасида ишловчи шифокор Ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилиб касалхонага маст ҳолда Ўзбекистон фуқароси олиб келинганини айтган.

Ўзбекистонлик касалхонага ётишдан бош тортганидан кейин Москва вилоят Ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Полиция ходимлари унинг шахсини аниқлашга уринган пайтда эркакни тутқанок касали тутган.

Полициячилар дарҳол Тез ёрдам машинасини чақирган. Бироқ шифокорлар етиб келгунча у вафот этган.

Internovosti.ru нашри хабарига кўра, Ўзбекистон фуқаросининг ўлими факти бўйича текширув бошланган.
XS
SM
MD
LG