Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:52

OzodlikOnline: СССР қулашидан Ўзбекистонга манфаатми ëки зиëн етди?


Дунë харитасидан СССР деган давлат йўқолганига 22 йил тўлиши муносабати билан 23 декабрь¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив суҳбатимизда шу саволга жавоб изладик.

1991 йилнинг 25 декабрь куни - аксар Ғарб аҳолиси Исо Масиҳ таваллудини нишонлаëтган айни кунда Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи – СССР президенти Михаил Горбачëв ўз истеъфосини эълон қилди ва шу билан СССР парчаланиши расман ниҳоясига етди.

Ер куррасида СССР деб аталган қудратли империянинг йўқолганидан 22 йил ўтиб¸ АҚШдаги Gallup сўров маркази собиқ иттифоқнинг 11 республикасида махсус сўров ўтказди.

Асосий саволи “СССР қулаши Сизнинг ҳаëтингизга яхшилик келтирдими¸ ëки зиëн?” деган мазмундаги бу сўров 2013 йилнинг июнь-август ойларида ҳар мамлакатдаги вояга етган 1000 шахс билан юзма-юз суҳбат асосида амалга оширилган.



22 йилдан бери мустақил давлат сифатида яшаб келаëтган Арманистон ва Қирғизистондаги сўралганларнинг 60 фоиздан кўпроғи СССР қулашидан кўпроқ зиëн етди¸ дея фикр билдирган.

СССР қулаши ҳаëтимга яхшилик келтирди¸ дегувчиларнинг аксари Туркманистон (62%)¸ Қозоғистон (45%) ва Озарбайжон (44%) аҳолиси бўлиб чиқди.
Gallup бу сўровини собиқ СССРнинг тўрт республикаси – Ўзбекистон ва уч Болтиқбўйи давлатида ўтказа олмаган.

Шу боис¸ ўзбекистонликлар орасида бу сўровни OzodlikOnline интерактив дастурида ўтказишга қарор қилдик:

СССРнинг парчаланишидан Сиз ва оилангизга манфаат етдими ëки зиëн?

СССР қулаши Сиз ва оилангиз иқтисодий ҳаëтига қандай таъсир кўрсатди?

Бу тарихий сана¸ шахсан ўз мисолингизда¸ миллий ўзликни англаш жараëнида қандай рол ўйнади?

СССР таркибидан чиқиш¸ ëки унда қолиш бўйича умумхалқ референдуми бугун ўтказилса¸ Сиз унда қандай овоз берган бўлардингиз?

Бу ва бошқа қатор саволлар Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 23 декабрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қилинади. OzodlikOnline, OzodSkype Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Ўз мулоҳазалари билан суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!

OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!

OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин. Биз билан боғланинг!

Ўз фикрларингизни билдиринг! OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG