Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:33

Г.Каримова МХХ отаси билан учраштирмаганини иддао қилди


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Твиттердаги микроблогида ўғли Ислом билан Миллий хавфсизлик хизмати ходими ўртасида бўлиб ўтган суҳбат, деган иддао билан бир видеони ёйинлади. Қиёфалар аниқ акс этмаган видеода Ўзбекистон МХХ раисининг Гулнора ва ўғлини президент ёнига қўймасликка буйруқ бергани айтилади.


Бу видеони жойлаштираркан Гулнора Каримова унга изоҳ ўлароқ “МХХ ПОГОНЛАРИ бизни (оилани) мана шундай йўсинда отамнинг олдига қўйишмаяпти, Татьяна Акбаровна эса [уларни] ҳимоялаб турибди ва улар унга (яъни президент Каримовга ҳеч нарса – таҳр.) айтишмаяпти! Унга (яъни Гулноранинг онаси бўлган Татьяна Акбаровнага – таҳр.) нима ваъда қилишдийкин?” деган твит қолдирди.

Гулнора Каримованинг Твиттердаги саҳифасидан олинган скриншот.
Гулнора Каримованинг Твиттердаги саҳифасидан олинган скриншот.


@GulnaraKarimova эълон қилган видеода ўрта ёшлардаги бир киши Г. Каримованинг ўғли Ислом экани тахмин қилинаётган йигитга гап уқтиришга ҳаракат қилади.

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом ва "погонли ҳарбий" учрашуви
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:20 0:00


“Бизда буйруқ бор. Бизга раиснинг ўзи (яъни МХХ раҳбари Рустам Иноятов – таҳр.) буйруқ берди. “Бўлди” деб айтди. У аниқ қилиб шундай деди. Бу ерда нима қилиб турибсизлар? Мен сизларга айтдим-ку “бўлди” деб”, - дейди Г. Каримова МХХ ходими деб тақдим этган одам, афтидан, уларга Ислом Каримов билан учрашиш маън этилганини уқтирмоқчи бўлиб.

Кейин бу одам бевосита Гулнора Каримованинг ўғли Ислом экани тахмин қилинаётган йигитга юзланади.

“Ҳозир сен чалаяпсан бизни. Ҳозир борсак, уч қатор кордон турибди. Ўтказишмайди сени. Ҳозир, Худо кўрсатмасин, бирорта аҳмоқ: “Бегоналар келаяпти” деворса, шу билан бўлди – отворишади. Нимага керак шу? Сен тушун, биз ҳарбий одамлармиз, погонли одамлармиз. Бизга буйруқ беришган. Сен шуларнинг ҳаммасини бобонгга (яъни президент Ислом Каримовга – таҳр.) кўрсатмоқчимисан?” - дейди “погонли ҳарбий”.

“Ҳозир шунақа конфронтация (қарама-қаршилик) нимага керак? Сен тушун. Зелимхон Ҳайдаровичга (Оқсарой иш бошқарувчиси) қўнғироқ қил”, дея давом этади МХХ ходими.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова аввал ҳам Твиттер орқали “МХХ шефи Рустам Иноятов билан тил бириктирган” онаси Татьяна Акбаровна ҳақида анчагина аччиқ гапларни айтган, катта қизини (яъни Гулнорани) йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилгани ва ўз отаси (Ислом Каримов) олдига яқинлаштирмаётганини иддао қилганди.

Лекин Г. Каримова эълон қилган видеодаги “погонли ҳарбий”нинг саволи (“Бувинг бобонгсиз қандай қилиб бир нималарни ҳал қилиши мумкин?”) ўринли ва ҳақиқат бўлса, бундан Ислом Каримовнинг бўлиб ўтаётган воқеаларнинг барчасидан хабари борлиги келиб чиқади.
XS
SM
MD
LG