“Парламентда партиялараро кескин тортишувлар бўлмоқда”
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида партиялар фракциялари ўртасида кескин тортишувлар бўлмоқда (“Ўзбекистон овози”, 25 декабрь).
Демократик партия нашрига кўра, масалан, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан партия фракциялари ўртасида жиддий баҳс-мунозаралар бўлган.
Халқ демократик партияси касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашда иш берувчилар, хусусан, тадбиркорлар масъулиятини ошириш талабини илгари сурган. Либерал-демократик партия эса тадбиркорлар манфаатини инобатга олишни ёқлаб чиққан.
“Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун бўйича либерал-демократик партия хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш кераклигини таъкидлаган. Халқ демократик партияси эса бу масалада шошмашошарлик кутилган натижани бермаслигини билдирган.
“Театрга шошаётган ҳайдовчи носоз йўл туфайли чуқурга тушиб кетди”
Тошкентдаги Рус академик драма театри спектаклига отланган ҳайдовчи йўлдаги кутилмаган воқеа туфайли томошадан қуруқ қолди (“Новий век”, 26 декабрь).
Исми маълум қилинмаган тошкентлик машинасини театр яқинидаги Зарафшон кўчасига – йўл таъмири кетаётган жойга тўхтатган. Шу маҳал йўл чўка бошлаган ва машина бир лаҳзада ҳосил бўлган чуқурга тушган.
Спектаклга отланган театр мухлиси эса пьеса томошаси ўрнига, машинани чуқурдан чиқариш томошасини кўрган. Газетага кўра, ушбу кутилмаган ҳолатда эътиборсиз ҳайдовчининг айби бор. Лекин йўл қуришга масъул бўлган идора ҳам таъмир кетаётган ҳудудни махсус тўсиқ билан ўраб қўйиши лозим эди.
“Кечқурун нафақат ҳайдовчилар, пиёдалар ҳам йўлнинг ушбу хавфли қисмини сезмасликлари мумкин”, деб ёзади нашр.
“Шифокор бемордан даволаш учун 3000 доллар пора талаб қилди”
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлими мудири лавозимида ишлаган шифокор порахўрликда айбланиб қамоққа олинди (“Ҳуқуқ”, 26 декабрь).
Исми ошкор этилмаган мансабдор даволаниш учун келган бемор аёлдан 10 кун даволаш эвазига кунига 300 доллардан, жами 3000 доллар пора талаб қилган.
Мудир токсикология бўлимига келтирилган бемор аёл талаб қилинган пулни бермагани учун уни умумий палатага жойлаштирган, даволашни пайсалга солган. Мансабдор шифокор ҳадеб пулни қистайвергач, бемор ҳуқуқ идораларига мурожаат қилган.
Қайд этилишича, бўлим мудири аввал ҳам даволаш учун беморлардан пул олган. Текшириш пайтида бўлим мудирининг “Ласетти” машинасидан марказдаги беморларга берилиши керак бўлган 62 турдаги дори-дармон ҳам топилган. Мансабдор шифокор дорилари сотмоқчи бўлган.
“Тўрақўрғон тумани ҳокимлигини рецидивист-ўғри тунади”
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига ўғри тушди (“Диёнат”, 26 декабрь).
Ўғрилик содир этган шахснинг исми ошкор этилмаган, аммо у ушбу жиноят бўйича уч марта судланган рецидивист экани маълум қилинган. Ўғриликда айбланган шахс ҳокимлик биносидан компьютер процессори ва сейфдаги 2800 долларни олиб чиқиб кетган. Қайд этилишича, сейфдаги 2800 доллар инспекция ходимларидан бириники бўлиб, у Россияда ишлаётган укасидан келган пулларни ишхонада сақлаган. Рецидистнинг қилмиши эртасигаёқ фош этилгани хабар қилинган.
“Пластика картадан бир харид учун икки марта пул ушланган”
Тошкент шаҳрида яшовчи Даниэл Пак бензин сотиб олаётган пайтда унинг пластика картасидан икки баравар кўп маблағ ушлаб қолингани маълум бўлди (“Истеъмолчи”, 26 декабрь).
Воқеа Сергели туманидаги “Ипак йўли петрол” ёнилғи қуйиш шахобчасидан рўй берган. Бензин учун 50 минг сўм тўлаган ҳайдовчи кейинроқ пластик картаси ҳисобини текшириб, негадир 100 минг сўм ушлаб қолинганини аниқлаган. Шикоят ва мурожаатлардан кейин фуқаро Даниэл Пакка ортиқча ушлаб қолинган 50 минг сўм қайтарилган. Ушбу ҳолатга эса терминалдаги “техник носозлик” сабаб бўлгани тушунтирилган.
“Диетолог янги йил куни кўп овқат еб, бўкиб қолиш хавфидан огоҳлантирди”
Диетолог Ада Гузян ўзбекистонликларни янги йил куни кўп таом еб бўкиб қолиш хавфидан огоҳлантирди (“Оила даврасида”, 26 декабрь).
“Айниқса, панкреатитга чалинганлар кўп таом емасликка ҳаракат қилиши керак. Улар, айниқса, спиртли ичимликлардан мутлақо тийилиши зарур.
Олдиндан шифокор тавсияси билан ҳазмга ёрдам берадиган ҳапдориларни қабул қилиш мумкин” дейди мутахассис.
Диетолог иложи борича ошқозонни зўриқтирмайдиган, ҳазми енгил таомлардан тановул қилиш, нафсни тийишга чақиради.
“Саратонга оид китобдан 240 га яқин хато топилди”
Тошкентдаги “Муҳаррир” нашриётида чоп этилган “Саратон касаллиги” деб номланган китоб 30 йил аввал чоп этилган эски манбалардан кўчирилгани маълум бўлди (“Ҳуррият”, 25 декабрь).
Тошкент тиббиёт академияси доценти Алижон Зоҳидий китобда 240 га яқин хато ва эътирозли ўринларнини топган. Тиббиётдан бехабар муаллифлар рус тилидаги эски манбалардан чалакам-чатти ўгирган рисолада ўқувчини чалғитувчи жиддий қусур ва чалкашликларга йўл қўйилган.
Яна бир ўринда касалликни даволаш бўйича 60 йил олдинги усул замонавий усул сифатида тақдим этилган. Доцент Алижон Зоҳидий Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ёзувчилар уюшмаси қошида тиббиёт ва халқ табобати оид китобларни кўриб чиқиб, чоп этишга рухсат берадиган нуфузли комиссия ташкил этишни таклиф қилади.
“Чегарадан ўтишда 10 доллардан ошиқ товар учун бож тўланади”
Қозоғистондан Ўзбекистонга “Черняевка” божхона пости орқали қайтаётган фуқаро Исомиддин Жумановга 10 доллар қийматидаги товарни бож тўловисиз олиб кириши мумкинлиги, бундан ошса, ҳар бир маҳсулот учун бож тўлаш лозимлиги айтилди (“Адолат кўзгуси”, 26 декабрь).
Газетага мурожаат қилган фуқаро ушбу ҳолатни изоҳлаб беришни сўраган.
Ҳуқуқшунос А.Абдукаримовнинг тушунтиришича, Ўзбекистонга Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби қўшни давлатлардан келаётган жисмоний шахслар фақат умумий миқдори 10 АҚШ долларидан ошиқ бўлмаган товарларни божхона тўловисиз олиб киришлари мумкин.
Айни пайтда, 10 долларлик меъёр барча товарларга ҳам татбиқ этилмайди. Қайд этилишича, божхона тўловисиз 10 долларгача қийматда олиб кирилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати ҳар бир божхона постида фуқароларга кўринарли жойларга илиб қўйилган.