Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:18

Россияда ўзбекистонлик фоҳишалар кўпаймоқда


Ўзбек фоҳишаларини Дубайдан Владивостоккача, Патайядан Тбилисигача бўлган деярли ҳар бир ўлкада учратиш мумкин. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри бу қаторда алоҳида ўрин эгаллаб келмоқда.

Россиянинг “шимолий пойтахтида” истиқомат қилаётган Озодлик мухлислари бу муаммога ўзбек жамоатчилиги эътиборини қаратмоқда.

Муҳожир фоҳишалик қилаётган ўзбек аёллари кўпаяётганидан арз қилмоқда

Россиянинг турли ўлкаларида фоҳишалик билан кун кечиришга ўтаётган ўзбек аёллари сони йил сайин кўпайиб бораётганини мутахассислар иқтисодий қийинчиликлар ва ўзбек жамиятидаги жиддий маънавий инқироз билан боғламоқда.

Озодлик мухбири Россиянинг йирик шаҳарларидаги кўплаб исловотхоналарга мурожаат қилиб, “Ўзбек қизлар борми?”, деб берган саволига “Қайси ёшдагиси керак?”, деган жавоб олди.

Айниқса “бузуқ” йўл билан даромад олаётган аёллар сони бўйича, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Россиянинг шимолий пойтахти саналмиш Санкт-Петербург шаҳри “етакчилик” қилмоқда.

Озодликнинг Россиядаги таҳририятига қўнғироқ қилган 46 ёшли қашқадарёлик қурувчи Акмалхон Россияда фоҳишалик қилаётган ўзбекистонлик аёллар сонини камайтиришнинг радикал усулини жорий қилишни таклиф этди.

- Ўзбекистондан чиқаётган аёлларга умуман билет сотмаслик керак! Буни Олий Мажлисда кўриб, тақиқлаш керак. Қонуний эри билан келса – рухсат бериши керак.Чунки бу ерга келган аёллар 2-3-4 ойда бу ердаги ҳаётни кўриб, бузилиб кетаяпти. Расвои радди қилди – бош кўтара олмай қолдик! Ким бўлса “Скоро Питер будет сексуальним городом Узбекистана!”, деяпти. Шунақа, ушлаб олди нечтасини. Мен жуда ҳижолат бўлдим – бунақасини ўзбеклардан кутмовдим, -дейди шаҳарда ўзбек фоҳишалари сони кескин кўпайиб бораётганидан афсусланиб гапирган Акмалхон ака.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:42 0:00
Бевосита линк

Қурувчи Акмалхон ака Петербургда фоҳишалик қилиб юрган аёлларнинг асосий қисми жуда ёш ўзбек қизлари эканидан ҳайратга тушганини айтади.

- Аёллар йигит-эркакдан ҳам ўтиб кетган бу ерда: шу ерда туриб ёш қизларни чақириб оляпти. Қизларни ҳоли она сути оғзидан кетгани йўқ! 97 йилги қизларни чақириб олиб, мана-ман деган эркакларга қўшиб бораяпти. Бу нарсани қандай қабул қиласиз?! Мени туққан онамнинг юзига қарай олмаяпман! Бир нарсани айтиб қўяй – агарда ўзбекларни эртага Россиядан чиқарадиган бўлса, Ўзбекистонни ўғри, қаллоб, жалаб, фоҳиша, СПИД касалликлари босиб кетади. Шуни олдини олишимиз керак! Ахир эртага улардан соғлом фарзанд кутишимиз керак, - дея Озодликка фикр билдирди қашқадарёлик меҳнат муҳожири Акмалхон ака.

“Ўзбек қизлардан кўп, келаверинг!”

Озодлик суҳбатлашган Петербургдаги меҳнат муҳожирларининг аксари Акмалхон аканинг сўзларини тасдиқлаб, шаҳарнинг турли жойларида ўзбек тилида ёзилган рекламалар сони ҳам кўпайиб бораётганини таъкидлашмоқда.

“Эркаклар учун оромли роҳатбахш дам!”, “Ўртоқлар, дам олинглар!”, “Муҳаббат – 24 соат” каби реклама варақаларини Петербургнинг турли жойларида учратиш мумкин. Интернет майдонида ҳам ўзбек фоҳишаларини “мақтовчи” ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар ва сайтлар сони ҳам саноқсиз.

Озодлик радиоси мухбири Интернетда кўрсатилган Петербургдаги биринчи дуч келган фоҳишахонага қўнғироқ қилиб, ўзбек қизлари бор-йўқлиги билан қизиқиб кўрди.

Телефон гўшагини кўтарган Гули исмли аёл мижозларга жавоб беравериб чарчаган овоз билан:

- 2000, соати – 1100 сўм. Яшаш жойимиз – метро Восстанияда. Қизлар бор – 5-6 қизларимиз бор, келаверинг. Бошқа миллатлари ҳам бор. Ўзбек қизлар кўпроқ. Олиб кетса бўлмайди – шу ерда дам оласиз, - дейди полиция билан муаммолар бўлмаслигини таъкидлаган Гули.

Кумуш ҳикояси

Одатда, “Гули” каби “администраторлар” фоҳишаларни шаҳарга ишлашга келаётган ҳуқуқсиз ва ночор аҳволда қолган аёллар ичидан ёллайди.

Ўзини Кумуш деб таништирган сурхондарёлик 29 ёшли ўзбекистонлик аёл қўшмачи аёл қўлига тушиб қолганини айтади. У фоҳишалик билан шуғулланишдан бош тортгани учун калтаклангани ва зўрға қутулиб қолганини гапириб берди.

Оилавий бахтсизликлар ва моддий қийинчиликлар туфайли Россияга биринчи маротаба келган Кумуш 3-4 ойдан бери “Красная Звезда” чой фабрикасида упаковшик бўлиб ишлайди. У хона излаб шу фабрикада ишлаётган 40 ёшлар чамасидаги Санобар исмли аёл мурожаат қилиб, балога йўлиққанини гапиради.

- Мен “Хона излаяпман”, десам,”Хонамда жой бор”, деди. Кўчганимдан кейин у ўзини ниятларини билдира бошлади. Мен уни айтганини қилиб, эркаклар билан танишиб уни боқишим керак экан, унга пул беришим керак – мақсади шу экан. “Менга тўғри келмайди”, десам, “Ўлдираман, у қиламан, бу қиламан”, деди. Одам ишдан келиб кийимини алмаштиради-ку, у эса видеога олиб юрар экан. 4 қиз бир хонада турамиз, бу ерда шунақа экан. Сочим узун-да, унга телефон қилишар экан, у эса “Келинглар, мен ўзим тўғрилайман сочи узунни”, дер экан, дейди Кумуш.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:27 0:00
Бевосита линк

Хона эгаси бўлган Санобарнинг ниятини билиб, хонадан чиқиб кетишини айтиши билан қаттиқ калтакланган ва боши ёрилган. Кумуш у билан бир хонада турган бошқа иккита қиз ҳам Санобар томонидан эркакларга пулланилар экан.
“Улар ҳеч нарса дея олмайди, қўрқади”, дея давом этади ўз танишлари ёрдамида қочиб қутулганини гапирган Кумуш.

- Бу шуни орқасидан ишлаб юрган аёл экан. Уни ҳамма танир экан фабрикада, кейин билсам. Уни ёши қирққа қараб боряпти. Амонова Санобар экан исми. “Сени қўлингдан ҳеч нарса келмайди – мени УВДда ишлайдиган ўйнашим бор: сени у қилади, бу қилади”, деди. Мендан бошқа иккита аёлга “Мен сенларни олиб келганман” дер экан. Уни ҳамма эркак-аёл билади шунақа эканини. Ўтган куни бошимни ароқни шишаси билан уриб ёрди,- дея Россиянинг “маданий пойтахтида” бошидан кечирганларини Озодликка сўзлаб берган 29 ёшли Кумуш.

Суҳбат якунида Кумуш фабрикада ишлаб, бироз маблағ йиғиб олганидан кейин Сурхондарёга – уни кутиб қолган 9 яшар фарзанди олдига кетишини айтди.

“Россияда ҳалол меҳнат қилаётган аёллар ҳам кам эмас”

Москвада бола қаровчиси бўлиб ишлаётган 38 ёшли хоразмлик Насима Россиянинг кўплаб шаҳарларида бўлган.

Бироқ у фоҳишалик қилаётган ўзбек аёлларини Россиянинг асосан йирик ва гавжум шаҳарларида учратганини айтади.

- Чунки катта шаҳарларда бу иш билан енгилгина катта пул топиш мумкин. У ерда одам кўплиги сабабли ёмон йўлга юрганингни ҳеч кимга билинтирмаслик имконияти бор. Майда шаҳар ва қишлоқларда эса бузуқ йўлга юрганлар дарров кўзга ташланиб қолади ва одатда у ерда ҳамма бир-бирини танийди, бир жойдан бўлади. Масалан, мен Татаристоннинг Алметьевск шаҳрида ишлаганман – у ерда бирортаям ўзбек фоҳишаларини учратмаганман. Ўша ерда муслималарнинг динга эътиқоди кучлилигини кўриб, мен ҳам имоним мустаҳкамланди, намоз ўқий бошладим. Шунинг учун, Россияга ҳалол меҳнат қилгани келган аёллар йўқ эмас, деб ўйлайман, - дейди хоразмлик Насима.

“Питерда фоҳишалик билан ўзбек эркакларию аёллари шуғулланмоқда”

Санкт-Петербургда жамоатчилик ишлари билан шуғулланиб юрувчи андижонлик Бек Петербургда фоҳишалик билан шуғулланувчи бутун бошли мафия вужудга келганини гапиради.

Бек шаҳарда фоҳишалик билан нафақат аёллар, балки ўзбек эркаклари ҳам шуғулланмоқда, дейди.

- Ўзбекистондан келиб иш топа олмаган аёллар асосан шу иш билан шуғулланмоқда. Иш топа олгани ҳам бу иш “енгил” бўлгани учун фоҳишалик қилмоқда. Мана стройкалардаги қурилиши объектларида болалар чиқмасдан ишлашади. Давлат ишида ишласа кунига 700-800 сўм ишлашади. Буларга эса документнинг ҳам кераги йўқ. Қизларни мошинага солиб стройкага олиб боради-да, қўшмачилар- ўзимизнинг йигитлар. Телефонда ҳам ўзбек, Нексияда бориб қараб туришади – пулини олишади. 500-600 сўмдан қўшиб беришаяпти. Квартира олиб келадиган бўлса – 1100 сўм: 200 сўм охранага, 300 сўм хизмат қилган қизнинг ўзига, 500 сўм – администратор олади - мелиса-пелисани ўзига олади. Администратор ҳам ўрис эмас, ўзбек,- дейди бу тузилма қатъий қоидаларга таянишини гапирган Бек.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:31 0:00
Бевосита линк

Маълум бўлишича, “клиент” йиғишга Питерда таксичилик қилиб юрган кўплаб ўзбекистонликларнинг ҳам ҳиссаси катта.

Бек ўзбекистонлик бу “ширкат” аъзолари Петербургда 5-6 хонали квартираларни ижарага олиб, у ерда “мижозларни” кутиб олиш учун барча шароитларни яратиб қўймоқда, дейди. Россия шаҳарларида фоҳишалик билан шуғулланаётган ўзбеклар кўпаяётганини у ўзбекларда тарбия ва ғурур тушунчаси йўқолиб бораётгани билан изоҳлади.

- Бир-икки йил олдин келиб олган аёллар таниш-билиш орттириб қўшмачилик қилаяпти. Келган қиз ҳам қараяпти – эрталабдан кечгача посудомойкада ишлагандан кўра, “ана у ерга бориб оёғимни кўтарсам 500 сўм путни бир пасда топар эканман. Ҳам русчани билишнинг кераги йўқ!”, деяпти. Мана шу ерга келаётган 100 аёлдан 70-80 таси фоҳиша – эри борлари ҳам юрибди! Қўшмачилик билан ўзбек йигитлари шуғулланиб юрибди. Буни йўқотиш керак. Сизга ўхшаган мухбирлар буни ёзиб чиқиши керак, кўтариб чиқиш керак,- дейди бу масала кенг ўзбек жамоатчилиги муҳокамасига олиб чиқилиши кераклиги айтган андижонлик Бек.
...
Айни пайтда, Россиянинг турли жойларида қўшмачилик ва фоҳишалик билан шуғулланаётган шахсларга қарши курашнинг кескин йўлини танловчилар сони ҳам ошмоқда.

Россиянинг Калининград вилояти Ички ишлар бошқармаси шу йилнинг декабрь бошларида исми айтилмаётган Ўзбекистон фуқаросини Россия Жиноят Кодексининг 111 - моддаси, 1 - қисми – “Инсон ҳаёти учун хавфли қасддан оғир тан жароҳати етказиш” – асосида жиноий жавобгарликка тортди.

Тергов материалларига кўра, шаҳарнинг дала ҳовлиларидан бирида ишлаб юрган икки нафар ўзбекистонлик қўшниси қўшмачилик билан кун кечиришини билиб қолган. Бу шахс ўзбекистонлик бир аёлнинг паспортини олиб қўйиб, уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлагани учун ўз ҳамюртлари томонидан калтакланган.

Қўшмачиликда гумонланган шахс бир нечта жойидан пичоқланган, уни ҳимоялашга уринган хотини эса бошидан таёқ еган. Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари кўп жойидан чавақланиб, белидан пичоқ чиқиб турган ўзбек муҳожирини қонга беланиб ётган аҳволда топган.
XS
SM
MD
LG