Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:22

Қирғизистон парламенти Янги йилни нишонлашдан воз кечди


Қирғизистон сиёсатчилари ўртасида диндорларнинг кўпайиши парламентнинг Янги йилни нишонлашдан воз кечишига сабаб бўлди. Парламент депутатларининг айримлари Янги йил байрамни расмий байрамлар рўйхатидан чиқариш ташаббусини ҳам кўтарган.

Қирғизистон парламенти депутатларидан 16 таси ҳожи, 10 нафари Умра амалини бажарган, 30 нафари эса намоз ўқийди. Мана шу ҳолат таъсирида парламент жорий йилда Янги йил байрамини расман нишонламасликка қарор қилди. Қирғиз парламентига Янги йилни нишонлаш учун ҳукумат томонидан ажратилган маблағ депутатлар ташаббуси билан болалар уйларига ўтказиб берилди.

Қирғизистон парламенти Янги йилни нишонлашдан воз кечди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:35 0:00
Бевосита линк

Қирғизистон парламентининг раиси Асилбек Жээнбеков эса оммавий ахборот воситаларига берган суҳбатида диний эътиқодидан келиб чиқиб, Янги йилни байрам сифатида нишонламаслигини билдирган. Депутат Турсунбой Бакир эса барча мусулмонларни бу байрамдан воз кечишга чақирган.

-Биз ҳаётимизни эртаклар билан тўлдириб, ўзимизни алдамасдан, ўз байрамларимизни нишонлашимиз керак. Мусулмонларга ароқхўрлик қилинадиган байрамнинг мутлақо кераги йўқ. Мусулмонларнинг ўз байрамлари бор, -деди Турсунбой Бакир ўғли.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эса намозхон эканига қарамай, Янги йил байрамини интиқлик билан кутишини Президент арчасига келган болалар олдида қилган чиқишида айтиб ўтди:

-Янги йил ўзига ҳос байрам. Негаки уни кичкинтойлар ҳам, катталар ҳам интиқлик билан кутишади. Мен ҳам бу байрамни яхши кўраман, -деди президент.

Қирғизистон Бош вазири Жонтўра Сотиболдиев эса янги йилни оиласи даврасида кутиб олишини билдирган. Қирғизистон ҳукумати аъзоларидан фақат бир нафари- Ёшлар, миграция ва меҳнат вазири Алиясбек Алимкулов диний этиқоди туфайли нишонламас экан.

Янги йил байрамини нишонлашга қарши чиқаётганлар бу байрамнинг асосий рамзлари ҳисобланган Қорбобо, Қорқиз ва арчанинг ислом динига зид келишини айтиб келадилар. Қирғизистон муфтийси Рахматулло ҳожи Эгамбердиев бу гапларда жон борлигини айтиб, Янги йил байрамини нишонлаш мусулмонларга тўғри келмаслигини таъкидлади:

-Янги йил давлатнинг расмий байрами бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун муфтият бу байрамга сиёсий жиҳатдан эътироз билдирмайди. Бироқ шахсан мен ва оилам бу байрамни мусулмонлар байрами сифатида қабул қилмаймиз ҳамда нишонламаймиз. Мусулмонларнинг Ҳайит байрамлари бор, -деди муфтий.
XS
SM
MD
LG