Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:29

Ўшда боласини сотган ўзбекистонлик қўлга олинди


Мазкур суратдаги чақалоқнинг мақола қаҳрамонларига алоқаси йўқ.
Мазкур суратдаги чақалоқнинг мақола қаҳрамонларига алоқаси йўқ.

Ўшда 6 декабрда туғилган фарзандини 30 минг сўмга сотган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Маълум бўлишича, чақалоқнинг онаси туғруқдан бир неча ҳафта ўтгач Ўш вилоят туғруқхонасида ОИВ касаллигидан оламдан ўтган.

Ўш шаҳар милициясининг билдиришича, боласини сотганликда гумонланиб қўлга олинган Садирбек исмли шахс 1973 йилда Ўзбекистоннинг Қўрғонтепа шаҳрида туғилган. У бир неча йил олдин Ўш вилояти Ўзган шаҳридаги Шерали қишлоғига кўчиб келган ва бу ерда оиласи билан вақтинча яшаб турган. Бироқ Қирғизистон фуқаролигини олган эмас.

Ўшда боласини сотган ўзбекистонлик қўлга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:36 0:00
Бевосита линк

-28 декабрда унинг хотини касалхонада ётган бир пайтда, бу шахс боласини кўтариб олиб, шаҳар кезиб харидор излаган. У боласини бир аёлга 30 минг сўмга сотиб, пулни чўнтагига солган пайтда қўлга тушди. Ҳозир бу шахс Ўш шаҳар милициясининг вақтинча сақлаш изоляторида қолмоқда, -деди Ўш милицияси матбуот котиби Замир Сидиқов.

Унинг айтишича, бу оила қашшоқликда яшаган. Уларнинг сотилган чақалоқдан ташқари яна бир фарзандлари бор. Замир Сидиқовнинг айтишича, чақалоқнинг отаси Садирбек боласини сотишдан топган пулига Россияга кетиб ишламоқчи бўлган.

Замир Сидиқов чақалоқнинг онаси Умида эса 2 январ куни соат 9 лар чамасида вилоят туғруқхонасининг реанимация бўлимида вафот этганини билдирди. Вилоят туғруқхонасининг бош шифокори Гулбара Кенжебаеванинг Озодлик радиоси қирғиз хизматига билдиришича, 36 ёшли Умида одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан оғриган.

-Унинг касаллиги сабабли вирусга қарши дори-дармонлар берганмиз. Бироқ бу келин дориларни ичишдан бош тортган. СПИД маркази ходимлари ҳам “Умида касаллигига қарамай, биз билан ҳамкорлик қилишдан мутлақо бош тортган”, деб бизга билдирган. ВИЧ касаллиги юқмаслиги учун чақалоқни операция йўли билан туғдирганмиз, -деди Гулбара Кенжабаева.

Шифокорнинг айтишича, туғруқдан сўнг Умида икки ҳафта мобайнида касалхонада даволанган ва аҳволи яхшиланганидан сўнг уйига чиқарилган. Бироқ қашшоқлик туфайли ўз уйида яхши парваришланмаган Умида ўн кун ўтгач яна касалхонага тушиб қолган ва реанимация бўлимида жон берган.

Маълумотларга қараганда, туғилиши биланоқ онасидан ажралган ва отаси томонидан сотиб юборилган чақалоқ айни пайтда вилоят туғруқхонасида шифокорлар кўригидан ўтказилмоқда. Чақалоқнинг кейинги тақдири қандай бўлиши, яъни унинг болалар уйига ёки қариндошларига топширилиши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG