Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:19

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишмада 8 чегарачи ярадор бўлди


Қирғиз-тожик чегарасида сўнгги мажоро 19 декабрда содир бўлган ва Оқсой-Ворух йўли ёпиб қўйилган эди
Қирғиз-тожик чегарасида сўнгги мажоро 19 декабрда содир бўлган ва Оқсой-Ворух йўли ёпиб қўйилган эди

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида содир бўлган отишмада Қирғизистоннинг беш, Тожикистоннинг уч чегарачиси яраланди.Воқеа жойида вазият жиддийлигича қолмоқда. Мазкур ҳудудга Қирғизистон ҳукумати расмийлари зудлик билан учиб кетганлар.

Воқеа 11 январь куни тушдан сўнг Боткен вилоятининг Тожикистон билан чегарадош Оқсой қишлоғининг Оқсой-Тамдик-Кўктош автомобил йўли қурилиши кетаётган ҳудудида содир бўлган.

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот учун тарқатган баёнотда айтилишича, мазкур ҳудудни назорат қилаётган қирғиз ва тожик чегарачилари бир бирлари билан сўкишиб қолган. Охир-оқибат бу даҳанаки жанг ўқ отилишига сабаб бўлган. Отишмада, сўнгги маълумотларга қараганда, Қирғизистоннинг 5, Тожикистоннинг 3 чегарачиси ярадор бўлган.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:52 0:00
Бевосита линк

Биринчи бўлиб қайси томон ўқ отгани тўғрисида турлича маълумотлар берилмоқда. Озодлик радиоси тожик хизматининг Хўжанддаги мухбири манбалари биринчи бўлиб қирғиз чегарачилари ўқ отгани ҳақида маълумот берган. Озодлик радиосининг қирғиз хизмати эса Тожикистон томони биринчи бўлиб ўқ отгани ҳақида хабар бермоқда.

Қирғизистон Чегара хизмати отишмадан сўнг юзага келган мураккаб вазият ҳисобга олинган ҳолда Қирғизистон-Тожикистон чегараси ёпилганини ва чегарадан фуқароларни ўтказиш тўхтатилганини маълум қилди.

Мазкур фожеали воқеа содир бўлган Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи айни пайтда электр таъминотидан узиб қўйилгани ҳақида қишлоқ раиси Абдипатта Бердиев хабар берди. Оқсой қишлоғи электр қуввати билан Тожикистон орқали таъминланар эди.

7 январь куни Душанбеда Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирлари ўринбосарларининг учрашуви ўтган эди. Мазкур учрашувда ҳар икки тараф қирғиз-тожик чегарасидаги баҳсли ҳудудларни ҳамкорликда назорат қилиш ҳақида келишиб олган эди.

Мазкур келишув 10 январда кучга кириб, кечадан бери қирғиз-тожик чегарачилари ҳамкорликда чегарани назорат қилишни бошлаган.
XS
SM
MD
LG