Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:47

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизмат орзу бўлиб қолмоқда


2014 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 22 йил тўлди. Айни пайтда, армияда хизмат қилишни хоҳловчилар муддатли ҳарбий хизматга бориш пора эвазига бўлаётганидан шикоят қилмоқда. Уларга кўра, тиббий кўрикдан ўтиш армияга бориш учун асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.

2014 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 22 йил тўлди. Айни пайтда, армияда хизмат қилишни хоҳловчилар муддатли ҳарбий хизматга бориш пора эвазига бўлаётганидан шикоят қилмоқда. Уларга кўра, тиббий кўрикдан ўтиш армияга бориш учун асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.


Ўзбекистонда муддатли бир йиллик ҳарбий хизмат ва бир ойлик муқобил ҳарбий хизмат жорий қилинган.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасини олган фуқаролар олий ўқув юртларига ўқишга киришда тест синовларида тўплаш мумкин бўлган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида имтиёзли баллга эга бўлади. Бу уларнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириб, касб-ҳунар эгаллаши, ҳаётда ўз ўрнини топишида катта имконият яратади.

Бир ойлик ҳарбий хизматни ўтайдиган йигитлар давлат ҳисобига энг кам иш ҳақининг 25 баробари миқдорида ҳақ тўлаш лозим бўлади.

Муддатли ҳарбий хизмат орзу бўлиб қолмоқда

Ўзбекистон армиясида муддатли ҳарбий хизматни ўташни хоҳловчилар кўп бўлгани учун ҳарбий чақириқ пайтида таъмагирлик ва порахўрлик авж олиши ҳар йили кузатилади.

Кимдир ўғлини армиядан олиб қолиш учун, кимдир армияга юбориш учун мутасадди шахсларга пора бериб “ишни битириш”га ҳаракат қилади. Бу ҳақда Озодликка ҳам талайгина шикоятлар келиб туради.

Ўғлимни юбормоқчи эдим. Соппа-соғ боламни бракка чиқарди медкомисия. Кейин бир танишим $300 берсанг иложи бор, деди. Пора олишаяпти деб эшитган эдим, ишонмагандим. Ўзимни бошимга тушкандан кейин ишондим. Бизни Совет даврида зўрлаб олиб кетишар эди, ҳозир ўз хоҳишинг билан борсанг ҳам, армияга керакмассан”, дейди Озодликка электрон почтат орқали мактуб йўллаб ўз исмини айтмасликни сўраган тошкентлик мухлис.

2013 йил баҳорги чақириқ асосида ҳарбий хизматга бормоқчи бўлган қўқонлик Забиҳулла Озодлик билан суҳбатда тиббий комиссиядан ўта олмагани учун армияда хизмат қила олмаганидан кейин Москвага бориб ишлаётганини айтди.

- Армияга ҳаммани бўйига қараб олинадику. Менинг бўйим тўғри келмагани учун медкомиссиядан ўта олмадим. Бўйим 175 сантиметр. Десантда хизмат қилиш учун бўй қанчадандир ошиқ бўлиши керак дейди. Ўтолмадим. Балки документларда камчилик бўлдими билмадим, - дейди қўқонлик йигит.

21 яшар Забиҳулла келгуси йилларда ҳам армияга бориш учун уриниб кўришини айтди.

Муддатли ҳарбий хизматга бориш учун асосий тўсиқ “медкомиссия”

Кўп йиллардан бери Тошкентдаги ҳарбий қисмлардан бирида ишлаётган Санобар Озодлик билан суҳбатда армияда хизмат қилишни хоҳловчилар учун асосий қийинчилик тиббий кўрикдан ўтиш эканини ва пора ҳам асосан шу тўсиқни енгиб ўтишда берилишини айтди.

- Медкомиссиядан ўтса, бўйи, веси тўғри кеса армияда хизмат қилади. Асосан, ўша медкомиссиядан йиқилиб кўпчилик бора олмайди. Нарх 100 доллардан юқорига қараб кетаверади. Масалан, чақирилувчи нимадандир ўтолмаяпти? Бўйи тўғри келмаса унга қанчадир, яна нимасидир тўғри келмаса, униси қийинроқ гаплашишим керак, деб нархни яна оширишади, - дейди Санобар.

Тошкентнинг Сирғали туманида яшовчи Нозим ака Озодлик билан суҳбатда армияга бориш учун тиббий комиссиядан ўта олмагани ўғли пора беришни хоҳламай ишлаш учун Россияга кетганини айтди.

- Менинг ўғлим медкомиссияга борса бўйи тўғри келса, веси тўғри келмаган, веси тўғри келса, бўйи тўғри келмаган. Умуман ўхшамаганидан кейин, 3-4 сўм қистирсанг йўли бор, дейишганидан кейин, ада мен пул тўлаб армияга боргандан кўра, бормай қўяқолай деб Россияга кетди. Ҳозир ўғлим армия ёшида 19да. Армияга боргандан кўра тирикчилик қиламан деди, дейди тошкентлик ота.

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида яшовчи 20 яшар Салоҳ 2013 йилда армияга бориш учун 500 – 600 доллар топа олмагани учун ҳозир пул тўплаш мақсадида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаётганини айтди.

Булунғурлик йигит армияда хизмат қилишга қатъий қарор қилганини айтди.

- Мен бир ойлик эмас, бир йиллик армияда хизмат қилишни хоҳлайман. Чунки ўзбек аёллари фоҳиша бўлиб кетяпти. Ўзбекистонга наркотиклар кўп кириб келяпти. Мен шуларга қарши курашиш ниятида армияга боришим ва хизмат қилишим керак. Мен шуни мақсад қилиб қўйганман, - деди Салоҳ.

Тошкентлик Нозим ака Армияда хизмат қилишни хоҳлаган йигитларнинг тиббий кўрикдан ўтолмай қолиши уларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилаётганини, тиббий комиссия устидан назорат қилувчи органлар ташкил этилса, Ўзбекистон армиясида энг соғлом йигитлар хизмат қилади, деган фикрни илгари сурди.
XS
SM
MD
LG