Қашқадарё вилояти Касби туманида жойлашган 13-умумтаълим мактабининг 70 нафар ўқитувчиси уч ойдан буён маошсиз қолмоқда. Бу ҳақда Озодликка шикоят мактуби ёзган ўқитувчиларга кўра, ўқитувчилар янги йилни маошсиз қарши олган. Озодлик билан суҳбатда мактаб директори бу хабарни рад қилди.
Касби туманидаги 13-умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқитувчиси томонидан ëзилиб¸ Озодлик электрон почтасига жўнатилган мактуб матни мана бундай:
“Салом Озодлик радиоси, илтимос ёрдам беринг. Биз Касби туманидаги 13-ўрта мактаб ўқитувчиларимиз. Мана 3 ойдирки ойлик ололмадик. Молияга сўраб борсак, сизларнинг ойликларингиз ҳаммаси узиб бўлинган, дейишди. Мактабдан сўрадик. Директоримиз ҳамма пулларни ўзлаштирган экан. Бўлмаса иккита янги машина, битта дўкон ва битта янги коттеж қайси пулга олинади? Мактабимизда 70 дан ортиқ ўқитувчи бор. Бир миллиондан ҳам кўп ойлик оладиганлар бор. Энди ҳисоблаб кўринг. МХХга ёзмоқчи бўлдик, қарангки кўпчилик қўрқди. Пул сўраб иддао қилганларни кўпи ишдан кетди ёки ҳар куни синфи текширишга қўйилаяпти. Илтимос ёрдам беринг”, деб ёзилади мактубда.
Мактубга бир неча нафар ўқитувчи ўз исми-шарифи билан имзо чеккан¸ аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан Озодлик улар исмларини ошкор қилмасликни маъқул топди.
Касби туманидаги 13-умумтаълим мактаби директори Нажим Боқиев ўқитувчилар мактубида айтилган иддаоларини қисман тасдиқлади. Директорнинг айтишича, ўқитувчилар айни кунларда декабрь ойи маошини олмоқда:
- Уй ойдан буён маош олишолмаётгани нотўғри. Сал кечикаяпти. Мана бугун декабрь ойининг маоши тушди, ҳозир шуни олишаяпти. Ҳозир бир ўқитувчи келиб айтди, пластикка тушибди, деб. Янги йилда маошсиз қолишгани йўқ, деди Нажим Боқиев.
Мактаб директори шикоят мактубида ёзилган “директор ўқитувчилар маошини ўзлаштириб юбораётгани” унинг шахсиятига оғир ботганини айтар экан, ўз янги машинаси ва уйларининг бу вазиятга умуман дахли йўқлигини таъкидлади:
- Мен ўзим мактабга яқинда иш бошладим, аввал бошқа ерда ишлардим. Тадбиркорлигим бор мени, икки ўғлим тадбиркор. Мактабда жуда қаттиқўлман, тўғри. Ишни талаб қиламан. Айтганман мен, пулингни олаяпсанми ишни ҳам қойиллатиб қўй, деб. Давлатнинг талабини жойига қўядиган одамман, деди мактаб директори Нажим Боқиев.
Ўзбекистонда нақд пул тақчиллиги боис, бюджет ташкилотларининг ўқитувчи, шифокор, ишчи-хизматчиларнинг ойлик иш ҳақлари кечиктириб берилиши сурункали кузатилаëтган муаммога айланган.
Янги йил арафасида Жиззах вилояти Дўстлик дон маҳсулотлари очиқ акциядорлик жамияти ишчиларининг беш ойдан буён маошсиз ишлаётгани ҳақидаги Озодлик хабаридан сўнг ишчилар маош билан таъминланган эди.
Ўтган йил ноябрь ойи бошида Хива шаҳар газ таъминоти идораси ишчилари уч ойдан буён маошсиз қолишаётгани ҳақида шикоят қилган эди.
2013 йилнинг 30 октябрь куни Озодликка мактуб йўллаган бир гуруҳ андижонликлар ҳокимият тазйиғи билан пахтага чиқарилган ўқитувчиларнинг бир неча ойдан бери маошсиз қолганини билдирган эди.