Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:29

45 минг доллар сармоя киритган хорижликка виза имтиëзи ваъда қилинди


Ислом Каримов
Ислом Каримов

Ўзбекистонда чет эллик сармоядорлар учун виза режими бир оз енгиллаштирилгани айтилди. Эндиликда мамлакатда чет эл инвестицияси асосида тузилган қўшма корхоналарда ишлайдиган хориж сармоядорига узоқ муддатли кўп марталик виза бериладиган бўлди.


Бу виза муддати инвестиция киритган сармоянинг Ўзбекистонда туриши муддати билан бир хил бўлиши кафолатланди.

Шу пайтгача сармоядорларга виза кўпи билан уч ой муддатга берилар эди. Бу кафолатлар “Хориж инвестициялари тўғрисидаги” қонунга киритилган ўзгартиришда ўз ифодасини топди.

Жорий йил бошида Ўзбекистон президенти тарафидан имзоланган ҳужжат ўтган йили Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси тарафидан мақулланган эди.

Бундан 14 йил аввал қабул қилинган “Хориж инвестициялари тўғрисида”га қонунга киритилган ўзгаришлар Ўзбекистон иқтисодининг қурилиш, транспорт ва қишлоқ ҳўжалиги учун зарур сармояларни чет элдан жалб қилиш мақсадида қабул қилингани айтилади.

Қонунга киритилган ўзгартишлар инвестиция муҳитини яхшилаш учун чет эл сармояси иштирокидаги ширкат ҳужжатларини “бир дарча” системасида осон расмийлаштирилишини ҳам кафолатлайди.

Бу ҳужжат имзоланиши арафасида Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қилган маърузасида Ўзбекистон президенти мамлакат иқтисодини “сармоядорлар” учун жозибали қилиш заруратини таъкидлаган эди:

- Сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди, - деганди Ислом Каримов.

Айни пайтда Ўзбекистон президенти бу сармоядорларни жалб қилиш учун амалга оширилган тадбирларни ҳам санаб берганди:

- Рухсатнома олиш жараёнида тўланадиган харажатлар 8 баробар камайтирилди, банкларда ҳисобрақами очиш учун тўловлар бекор қилинди ва шу борада бошқа зарур тадбирлар амалга оширилди, дея урғулаган эди президент Каримов ўз маърузасида.

Президент имзолаган янги тартибга кўра, чет эл инвестицияси иштирокида тузилган қўшма корхоналарга оид ҳужжатлар энг кўпи билан 7 кунда расмийлаштирилиши керак. Бундан олдин бу тахлит ширкатни расмийлаштиришга бир неча ой сарф бўлгани сармоядорларга ташвиш келтирган эди.

Ўзбекистон қонунларига кўра, умумий низомий жамғармаси 150 минг доллардан кам бўлмаган ва бу жамғарманинг 30 фоизи чет элликка оид бўлган ширкат “Чет эл инвестицияси асосида тузилган ширкат” ҳисобланади ва имтиëзларга молик бўлади.

Қонунга киритилган ўзгартишлар Ўзбекистонга камида 45 минг доллар сармоя киритган чет элликка виза имтиëзи ваъда қилади.

Айни пайтда Озодлик суҳбатлашган бир неча чет эллик сармоядор бу имтиëзларнинг фақат қоғозда қолиши ва амалга ошмаслигини айтмоқда.

Жумладан, Ўзбекистонга 800 минг доллар сармоя киритган ва икки йилдан бери виза ололмаëтган саудиялик тадбиркор Зуҳриддин Туркистоний мамлакатда қабул қилинган қонунлар сармоядорларни ҳимоя қилишига ишонмайди.

- Мен нафақат сармоядор, балки Ўзбекистонда киндик қоним тўкилгани учун ҳам мамлакатга инвестиция киритдим. Қўшма корхоналар туздим. Ер мулк сотиб олдим. Аммо, мана икки йилдирки, менга виза беришмаяпти. Элчилик сабабларини ҳам айтмаяпти, - деди саудиялик тадбиркор Зуҳриддин Туркистоний.
XS
SM
MD
LG