Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:19

Тошкентда автомобил багажидан нарса олиб қочиш кўпайди


Тошкентда автомобил багажидан нарса олиб қочиш кўпайгани айтилмоқда. Пойтахтликлар минглаб хусусий гаражларнинг бузиб ташлангани, амнистияга тушган жиноятчиларнинг озодликка чиқиши ва милиция ходимларининг лоқайдлиги жиноятлар кўпайишига сабаб деган фикрда.

Тошкентда автомобил багажидан нарса олиб қочиш кўпайгани айтилмоқда. Пойтахтликлар минглаб хусусий гаражларнинг бузиб ташлангани, амнистияга тушган жиноятчиларнинг озодликка чиқиши ва милиция ходимларининг лоқайдлиги жиноятлар кўпайишига сабаб деган фикрда.


Жиноят оламидаги воқеалардан яхши хабардор бўлган собиқ маҳбус Ботир Озодлик билан суҳбатда пойтахтда автомобилдан нарса олиб қочиш ҳоллари кўпайгани, аммо машина ўғирлаш ҳоллари жуда кам кузатилишини айтди.

- Кўчада ҳар қадамда мелиса. Олдин машинани возврат қилишарди, ўғирлаб кетиб кейин эгасига қайтариб сотишарди. Масалан, ҳозир эгасига қайтараман десангиз, сизни милиция у ерда жимгина кутиб олади. Машина ўғрилари бу ишни қилмайди ҳозир. Рисковат қилмайди, - дейди Ботир.

Fergananews агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда Тошкентда машиналардан нарсаларни ўғирлаш ҳоллари кўпайгани ҳақида мақола чоп қилди.

Бу маълумотни тасдиқлаган Ботир сўнгги пайтларда Тошкентда ўғрилар тилида “открывашка” дейиладиган жиноятлар кўпроқ содир этилаётганини айтди.

- Сигнализация ишлаб турса ҳам багажни сразу очишади, эгаси қулфлаб кетган бўлса ҳам. Кейин 15 секундда қўлига тушган нарсани олиб қочади. Сотувчилар, бозорда ишлайдиган тадбиркорлар ҳаммаси машинаси багажига коробкада пул қўйишадида. Ҳозир шунақа юриш мода бўлган. Ўшани кузатиб туришади. Савдо қилиб қайтиб келаëтганда қаердадир тўхтаганда орқасидан машинада етиб келиб, қанақадир секундда шундоқ очиб, шундоқ олиб сурворадида, - дейди Ботир.

Fergananews нашрга кўра, тошкентликлар гаражларнинг оммавий бузиб ташлангани, амнистия ва милиция ходимларининг лоқайдлиги бундай жиноятлар кўпайишига сабаб, деган фикрда.

Ботир “открывашка” кўпайгани сабабини, бир зумда содир этиладиган бундай жиноятни содир этган ўғрини ўша заҳоти ушлаш имконсиз экани билан изоҳлади.

- Бунинг кўпайгани сабаби ушлаш жуда қийин. Ўша заҳоти қўлидан ушлаш керакда. Қўлидан ушламасангиз жиноятини исбот қилиб бўйнига қўйиш қийин бўлади. “Открывашка”ни қиладиганлар шундай очадида, олиб қочади. Ëш болалар қилади уни кўпинча, - дейди тошкентлик собиқ маҳбус.

Ботирга кўра, машинадан нарса олиб қочиш Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарларида жуда кам кузатилади. У бундай жиноят, асосан Тошкент шаҳрида ёшлар томонидан содир этилишини қўшимча қилди.

Тошкентда турар-жой массивларидаги темир гаражларни бузиш пойтахт хокимининг ўтган йил апрелида матбуотда эълон қилинган “Тошкент шаҳрида автомототранспорт сақлаш қурилмаларини ободонлаштириш ва шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ тартибга келтириш тўғрисида”ги қарорига биноан амалга ошмоқда.

Ҳокимлик қарорига кўра, 2013 йил охирига қадар пойтахтда 23 мингдан зиёд, 2014 йил охиригача жами 41 мингга яқин гараж бузилиб, улар ўрнида шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган, мунтазам қўриқланадиган ёпиқ ва очиқ тўхташ жойлари барпо этилиши назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG