Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:07

Тошкентда кинооператор Умида Аҳмедова ва унинг ўғли ИИБга олиб кетилди


Умида Аҳмедова
Умида Аҳмедова
29 январь куни Тошкент вақти билан кеч соат 7.30 ларда таниқли ўзбек кинооператори Умида Аҳмедова ва унинг ўғли, Россиядаги Лента.ру нашрининг фотомухбири, Тошкентга меҳнат таътилини ўтказиш учун келган Темур Карповни ички ишлар ходимлари Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига олиб кетди.

Бу маълумотни Озодлик карповлар оиласи бошлиғи Олег Карповдан олди.

Олегнинг айтишича, уларнинг уйига участка нозири билан бирга фуқаро кийимидаги 4 киши келган ва ўзларини таништирмай, Умида Аҳмедова ва Темурни ўзлари билан олиб кетишлари лозимлигини айтган, участка нозири имзоси чекилган чақирув қоғозини кўрсатган.


Олег участка нозирини танишини, бироқ исми эсида йўқлигини билдирди.

Олег Карпов хотини ва ўғли билан, участка нозири ва 4 ходим етовида Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига борган, лекин уни ичкарига киритишмаган.

Карпов хотини ва ўғлининг қўлга олиниши сабаблари нима эканлигини билмаслигини, лекин воқеа 27 январь куни Тошкентда Киевдаги мухолифат чиқишлари иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган акция билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Озодлик радиоси Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси билан боғланди.

Бошқарма телефонини кўтарган расмий ўзини "милиция подполковниги Равшан Рахимжонов", деб таништирди ва Умида Аҳмедова ҳамда унинг ўғли Темур Карповлар билан боғлиқ саволга “Бундай одамлар бизда йўқ”, деб аниқ жавоб берди.

Умида Аҳмедова ва унинг ўғли Темур билан боғлиқ яна бир воқеа тўғрисида Озодлик куни кеча хабар берган эди. Ўзбекистондаги “Ноформат” фотоклубининг Тошкентдаги Фотография уйида 25 январь куни очилган “Бир макон” фотокўргазмаси иштирокчиларидан икки нафарининг ишларини намойиш қилиш тақиқлаб қўйилганди.

Ишлари “Бир макон” фотокўргазмасидан унинг очилиши арафасида олиб ташланган икки фотографдан бири Темур Карпов эди.
XS
SM
MD
LG