Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:45

Олег Карпов: Хотиним Умида ва ўғлим Темурлар Ҳамза ИИБида сўроқ қилинмоқда


Умида Аҳмедова
Умида Аҳмедова
29 январь куни Тошкент вақти билан кеч соат 7.30 ларда Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига олиб кетилган таниқли ўзбек кинооператори Умида Аҳмедова ва унинг ўғли, Россиядаги Лента.ру нашрининг фотомухбири Темур Карпов 30 январга ўтар тунни Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ички ишлар бўлимида ўтказди.

Бу маълумотни Озодлик карповлар оиласи бошлиғи Олег Карповдан олди.
Унинг айтишича, оила аъзоларининг тилга олинган бўлимда сақланаётгани ўғли Темур жўнатган СМС хабардан маълум бўлган.

Ўғли ўзи, онаси ва улар билан бирга қўлга олинган яна 4 кишини рус миллатига мансуб, ўзини таништирмаган бир ходим сўроқ қилаётганини, ходим улар билан жиноят олами тилида (“понятия”лар) гаплашаётгани, ўзининг фалсафа фанлари номзоди эканлигини тўғрисида айтганлигини ёзган.

Темур, шунингдек, ички ишлар бўлимида ўтаётган суҳбат-сўроқ асосан 27 январь куни Тошкентда Киевдаги мухолифат чиқишлари иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган акция атрофида бўлмоқда.

Маълум бўлишича, тилга олинган акцияда қатнашган 6 кишининг ҳаммаси ушланган ва Умида Аҳмедова билан Темур Карповлар улардан иккисидир.

Фарғона.ру сайтининг аниқлашича, шунингдек, Алексей Улько, Ашот Даниэлян, Илғор Гасимов ва Гулсум Османовалар ҳам ички ишлар бўлимида ушлаб турилибди.

Олег Карповдан 29 январь оқшомида олинган хабарга кўра, шу куни кеч соат 7.30 ларда уларнинг уйига участка нозири билан бирга фуқаро кийимидаги 4 киши келган ва ўзларини таништирмай, Умида Аҳмедова ва Темурни ўзлари билан олиб кетишлари лозимлигини айтган, участка нозири имзоси чекилган чақирув қоғозини кўрсатган.

Олег Карпов хотини ва ўғли билан, участка нозири ва 4 ходим етовида Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига борган, лекин уни ичкарига киритишмаган.
Озодлик радиоси 29 январь куни Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси билан боғланди. Бошқарма телефонини кўтарган расмий ўзини милиция подполковниги Равшан Раҳимжонов, деб таништирди ва Умида Аҳмедова ҳамда унинг ўғли Темур Карповлар билан боғлиқ саволга “Бундай одамлар бизда йўқ”, деб аниқ жавоб берди.

Ҳамза туман ички ишлар бўлими навбатчиси Умида Аҳмедова ва Темур Карповларнинг олиб келингани тўғрисида "Ҳодисалар китоби"да маълумот йўқ эканлигини билдирди.

Умида Аҳмедова ва унинг ўғли Темур билан боғлиқ яна бир воқеа тўғрисида Озодлик куни кеча хабар берган эди. Ўзбекистондаги “Ноформат” фотоклубининг Тошкентдаги Фотография уйида 25 январь куни очилган “Бир макон” фотокўргазмаси иштирокчиларидан икки нафарининг ишларини намойиш қилиш тақиқлаб қўйилганди.

Ишлари “Бир макон” фотокўргазмасидан унинг очилиши арафасида олиб ташланган икки фотографдан бири Темур Карпов эди.
XS
SM
MD
LG