Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:44

Шовотда фавқулодда совуқдан газ қувури ёрилди


2 февралга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Шовот туманида ҳаво ҳарорати - 26 даражагача пасайиб, газ қувури икки марта ёрилиб кетгани оқибатида аҳоли газсиз қолди. Туман газ идораси расмийси Озодликка авария бартараф қилгани ва ҳозирда аҳолига газ етказиб бериш қайта йўлга қўйилганини билдирди.

2 февралга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Шовот туманида ҳаво ҳарорати - 26 даражагача пасайиб газ қувури икки марта ёрилиб кетгани оқибатида аҳоли газсиз қолди. Туман газ идораси расмийси Озодликка авария бартараф қилгани ва ҳозирда аҳолига газ етказиб бериш қайта йўлга қўйилганини билдирди.

Шовот туман газ идораси диспетчери Ражаббой Бобожонов Озодлик билан суҳбатда 1 февраль куни тунда ва 2 февраль куни эрталаб Бўстон жамоа хўжалиги яқинида газ қувури икки марта совуқдан ёрилиб кетганини, ҳозирда авария бартараф қилиниб, аҳолига газ етказиб бериш қайта тикланганини айтди.

- Труба ёрилган. Уни тузатиб, газ бердик. Бугун икки марта ёрилди. Эрталаб соат еттида газ берилди. Лекин яна ёрилиб кетди бошқа жойдан. Кейин тўққизда тўхтатилиб, таъмирланди ва соат 12 да газ яна берилди. Кеча кечқурун жуда совуқ бўлган, - 26 даража. Труба совуқда тортишиб, ёрилган-да, - дейди Ражаббой Бобожонов.

Ўзбекистон Гидрометереология маркази маълумотига кўра, кейинги 2-3 кун ичида Республика шимолида ҳаво ҳарорати -23 -28 даражагача пасайиши кутилаяпти.

Шу боис Шовот туман газ идораси расмийси қувур ёрилиб газ таъминотида узилишлар бўлишининг олдини олиш учун иккита навбатчи гуруҳ тузилганини айтди.

- Совуқ бўлади, дейишди. Шунинг учун навбатчилик ташкил қилганмиз. Биринчи гуруҳ ШовотГРЭСда навбатчилик қиляпти. Иккинчи гуруҳни туман газ идорасида заҳирада навбатчиликда сақлаб турибмиз. Улар кечаси ҳам навбатчилик қилишади. Сварка, ҳамма нарсани тахт қилиб, шай бўлиб турибмиз, - дейди Шовот туман газ идораси расмийси.

Айни пайтда, Ўзбекистондаги аксар вилоятлар аҳолиси қаҳратон совуқда электр ва газ берилмаётганидан шикоят қилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Меҳрибон опа Озодлик билан суҳбатда электр ва газ тақчиллиги боис уйлар ўтин ва тезак ёқиб иситилаётганини айтди.

- Бизда ҳам совуқ. Кечаси яна қор ёғди. Газ йўқ, совқотамиз, печка ёқамиз. Дарахтларни кесиб, ўтин қиляпмиз. Тезак ёқамиз. Уйлар иситиляптию, лекин совуқ. Солярка билан (движокда) чироқ ёқамиз. Свет пешинда ва кечқурун тўққиздан кейин ярим соат-бир соат, яхшироқ бўлса, икки соат берилади. Овқат пиширишга балонли газ ишлатамиз, - дейди қаршилик уй бекаси.

2 февраль куни Чироқчи туманида қор қалинлиги 20 сантиметрдан ошганини, баъзи жойларда ундан икки баробар кўп эканини айтган Меҳрибон опа қариялар, касаллар ва ёш болалар совуқда қийналаётганини қўшимча қилди.

- Газ бўлса, электр бўлса, бошқача бўларди. Ҳозир қийин. Қарияларга қийин, касалманд одамларга жуда қийин, - дейди қарқадарёлик она.

Навоий вилоятида яшовчи Азизбек ака ҳам Озодлик билан суҳбатда ўзи яшаётган ҳудудда аҳоли асосан электр ва газ тақчиллигидан қийналаётгани боис кўпчилик тушкунлик кайфиятида эканини айтади.

- Кечадан бери қор ёғаяпти. Кеча оқшом -17 градус бўлди. Йўлларда ҳам юриш хавфли. Яхмалак бўлиб ётибди. Аҳолига қийинчилик туғдираётган нарса - электр айтарли берилмаяпти. Шаҳарнинг кўп жойларига ҳам берилмаяпти. Кейин газ йўқ. Сув ҳам муаммо. Умуман, одамлар тушкунлик кайфиятида. Ҳеч кимга бирор нарса дея олмайди, - дейди навоийлик Азизбек ака.

Маълумотларга кўра, 3-5 февраль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати меъёрдан анча паст бўлиб, Цельсий ўлчови бўйича -15 -20 даражагача пасайиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG