Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:36

Хоразмлик 13 яшар қизалоқ ўз акасидан фарзанд кўрди


Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида яшовчи 13 яшар қизалоқ ўз туғишган акасидан фарзанд кўрди. Ўз синглисининг номусига тегиб, уни ҳомиладор қилган 25 яшар йигит ҳозир вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида сақланмоқда.


13 яшар қизалоқ ва унинг акасининг исм- фамилияси Озодликка маълум. Лекин ҳуқуқий ва аҳлоқий жиҳатдан уларнинг исм- шарифини ошкор қилмаяпмиз.

Воқеа 20 январда қизнинг кўзи ёриган куни ошкор бўлган. Шу куни у қиз фарзандлик бўлган.

Бўйрачи қишлоқ фуқаролар йиғинидан олинган маълумотга кўра, вояга етмасдан туққан қиз ўзининг 25 яшар туғишган акасидан ҳомиладор бўлган.

“Ўзининг оғаси шу ишни қилибди. Оғаси 1989 йилда туғилган, ҳали уйланмаган йигит. Биз қизчанинг ҳомиладор эканини ҳам эшитмагандик. Қизнинг ота-онаси бу ҳақда маҳаллани огоҳлантиришмаган. Қизни 20 январь куни роддомга олиб боришгач, бу воқеадан хабар топдик. Бутун маҳаллани эл-юртга шарманда қилишди”, дея ёзғирди исмини очиқламаётганимиз маҳалла фаоли.

Ҳозирда қизнинг аҳволи ва унинг чақалоғи тақдири Озодликка маълум эмас.

Бўйрачи қишлоқ фуқаролар йиғинидан олинган маълумотга кўра, воқеа ошкор бўлгач қизчанинг акаси ҳибсга олинган ва у Хоразм вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсхонасида сақланмоқда.

Шовот туман Ички ишлар бўлимидан олинган маълумотга кўра, йигитган нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-моддаси яъни "Номусга тегиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ушбу моддада ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига теккан кишига
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Маҳалласи фаолларидан олинган маълумотга кўра, 13 яшар қизнинг ҳомиладор бўлганидан мактаб маъмурияти ҳам бехабар қолган.
XS
SM
MD
LG