Линклар

Шошилинч хабар
04 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:54

Каримовнинг Прагага давлат ташрифи кечиктирилгани ортида нима гаплар бор?


Каримонинг Прага сафари лоббичилари орасида¸ Ўзбекистонга трамвай сотадиган чех ширкатлари ҳам борлиги айтилади.
Каримонинг Прага сафари лоббичилари орасида¸ Ўзбекистонга трамвай сотадиган чех ширкатлари ҳам борлиги айтилади.
Чехия президенти маъмурияти пайшанба куни Каримовнинг Прагага икки кунлик ташрифи ўзбек томони истагига биноан номаълум муддатга кечиктирилганини маълум қилган бўлсада¸ "коса тагидаги ним косалар" тафсилотига қизиқиш сўнмади.

Чехия президенти Милош Земан маслаҳатчисининг Озодликка айтишича¸ Чехия Бош вазири Боҳуслав Соботка¸ ҳукуматнинг беш вазири ва Прага шаҳар ҳокимининг айнан Каримов сафари кунлари таътилга чиқиши ва ўзбек расмийлари билан учрашмаслиги сабаб Ўзбекистон томони бу учрашувни кечиктиришга қарор қилган.

Чех ширкатларининг Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан аввалдан келишиб қўйган битимлари имзоланмасдан қолиб кетмаслиги учун бу ҳужжатларни энди икки мамлакатнинг паст даражадаги мулозимлари имзолайди.

Озодликка чех дипломатларидан маълум бўлишича¸ Ислом Каримовниинг Прагага келмаслиги масаласи пайшанба куни эрталаб бир соат ичида аниқ бўлган.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчиси Прагага чақиртирилиб вазият тушунтирилган. Чехия президенти Земан девонида бўлиб ўтган бу суҳбатда Чехиянинг Тошкентдаги элчиси ҳам қатнашган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Прагага давлат ташрифини тайëрлашда қатнашган чех дипломатининг Озодлика маълум қилишича¸ Ўзбекистон раҳбарининг Чехияга келишига ўнлаб омил бирданига қарши бўлган.

Суҳбатдошга кўра¸ Ўзбекистон раҳбарининг Прагага сафар қилишига бошданоқ “кўз теккан”:

- Аввалига, 2013 йилнинг 15 декабрида бошланиши кутилган бу сафар¸ Чехия президентининг оëғи лат егани муносабати билан кечиктирилган эди. Кейин ҳукумат алмашди. Олдин келишилган вазирлар бошқалари билан алмашди. Янги вазирларни “иши кўпайиб”, Каримов билан учрашувга вақт топишмади. Буларнинг ëнида¸ HRW дохил 30 ташкилот босими. Хуллас¸ ҳаммаси йиғилиб ташриф тақдирини фалаж қилди¸ дейди дипломатик қоидаларни бузмаслик учун ўз исми очиқланишини истамаган Чехия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

"TOP-09" партияси мансуби бўлган Прага ҳокими Томаш Худачек дохил мулозимларнинг усти ўртилган бойкоти Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи кечиктирилганига сабаблардан бири сифатида кўрилди.

Озодликнинг "Қурултой"эшиттиришида қатнашган сиëсатшунослар Ислом Каримовнинг Прагага давлат ташрифи “сиëсий забастовка” боис қолдирилганини айтишди.

"Қурултой" эшиттириши иштирокчиларига кўра¸ “Сочидаги олимпиадада бошқа президентлар каби креслога эмас¸ балки скамейкага ўтқазиб камситилган Ўзбекистон президентининг¸ бу сафар Прага ҳокими дастурхонига ҳам лойиқ кўрилмагани¸ унинг халқаро майдонда қолган обрўси тушаëтганидан дарак”.

XS
SM
MD
LG