Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Сурияда ҳарбий тайёргарликдан ўтган террорчилик ташкилоти вакиллари” сифатида гумон қилинган олти шахс қўлга олиниб, сўроқ қилинмоқда. Ҳозирда уларга нисбатан бир қанча айбловлар қўйилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари маълумотида айтилишича, қўлга олинган гумонланувчиларнинг машинасидан ясама қурол, ўқ дори ва ниқоблар топилган. Тергов давомида уларнинг айримлари Сурияда ҳарбий тайёргарликдан ўтгани аниқланган. Ҳозирда уларга нисбатан бир қанча айбловлар қўйилмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот котиби Рахат Сулайманов, қўлга олинган шахслар Қирғизистонда бир неча терористик ҳаракатларни амалга оширишни режалагани аниқланганини айтади:
- Махсус операция давомида Ўш вилоятининг олти фуқароси қўлга олинди. Уларнинг бир нечаси Сурияда махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, Суриядаги урушга қатнашгани аниқланди. Қолганлари маҳаллий жиноий гуруҳ вакиллари бўлиб чиқди. Қўлга олинган гуруҳ Бишкек ва Ўш шаҳрида террор ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўрган. Бунинг учун бойларни тўнашни режалашган, -деди Рахат Сулайманов.
Шундай қилиб, Ўш вилояти Қорасув туманида бировнинг уйини ўмармоқчи бўлганда қўлга олинган гуруҳ аъзолари террорчиликда гумонланмоқда. Гуруҳ аъзоларининг асосий қисми Ўш шаҳрида яшаган. Уларнинг энг каттаси 33, энг кичиги 21 ёшда.
Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари қўлга олинганлардан бири Суриядаги ҳарбий лагерлардан бирида тайёргарликдан ўтганини тан олгани акс этган видеолавҳани ҳам тарқатди:
-Мен 8 сентябрда Туркияга учиб борганман. Бизни у ерда биродарлар кутиб олиб, Суриянинг чегарасига яқин ерга олиб бориб қўйишди. Биз Сурияга кирганимизда Ал Бухорий жамоатидан икки одам келиб, бизни ўзини марказига олиб кетди. У жамоатнинг амири Салохиддин хожи Юсуфнинг 150-200дай одами бор, биз ўша жамоатга бориб қўшилдик. У ерда биз қурол отишни ўрганиш учун бир ой жисмоний тайёргарлик кўрдик, -деб билдирган Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари тарқатган видеода қўлга олинган шахс сифатида тақдим этилган шахс.
У Суриядаги Иброҳим деган қўмондон томонидан Қирғизистонда қандай ҳаракат қилиш юзасидан махсус топшириқ олганини ҳам айтган:
-Иброҳим қўмондон бизга кўрсатма берди. У: “Қирғизистонга бориб пул йиғасизлар. Ярмини Сурияга юборасизлар, қолган ярмига автомат ва озиқ-овқат тўплайсизлар”, деди. Тўпланса 150-200 одам бўлиб, бир тоққа чиқиб, у ерда база қуриб, Қирғизистон ҳарбий қисмларига ҳужум қилишни ният қилгандик, - деди қўлга олинганлардан бири.
Қўлга олинган шахслар ҳозирда Ўш шахар Ички ишлар бошқармасида ҳибсда сақланмоқда. Тергов олиб бориш бундан буён Ўш вилоят Ички ишлар бошқармасига юклатилган ва хужжатлар ўтказиб берилган.
Миллий хавфсизлик қўмитаси Назоратчилар кенгашининг собиқ раиси Қайрат Осмоналиев “қўлга олинган гуруҳ Сурияда тайёргарликдан ўтган”, деган маълумотлар далил талаб қилишини айтади:
-Асосан қирғизистонликларнинг Сурияга бориб тайёргарликдан ўтиб келгани хайрон қоларли эмас. Қўшни Қозоғистонда ҳам бундай воқеалар кузатилмоқда. Бироқ Миллий хавфсизлик хизмати мухим ташкилот. Шунинг учун улар бундай маълумотларни яхшироқ исботлаши керак, - деди Қайрат Осмоналиев.
Сўнги бир йил давомида Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларидан Сурияга “жиҳод қилиш учун кетган” фуқаролар юзасидан бир қатор маълумотлар эълон қилинган.