Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:02

Наманганда Нексия портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди


Ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб бир неча АЁҚШда хавфсизлик техникасига риоя қилинмагани оқибатида портлашлар содир бўлган эди.
Ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб бир неча АЁҚШда хавфсизлик техникасига риоя қилинмагани оқибатида портлашлар содир бўлган эди.
Наманган туманидаги “Эзгу ният сари” автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Нексия автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида шохобча хизматчиси тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Озодликнинг Намангандаги манбаси хабар берди.

Воқеа 20 февраль куни эрталаб тахминан соат 11 яримларда Наманган туманининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган.

“Мен Нексия эгасини танийман. У бизнинг Гулзор кўчамизда яшайди. 46 ёшли Ҳабибулло деган одам. У Ғурвонбулоқ массивида жойлашган заправкага борган. Заправшик газ қуяётганда портлаш содир бўлган”, деди манба.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармасидаги Озодлик манбасига кўра, автомобил эгаси узоқда бўлгани учун зарар кўрмаган:

“Фақат Акмал деган газ қуйгич бола жароҳатланган. У газ шлангини автомобилга улаб қўйиб, яхшиямки узоқроқда турган. Ҳозирча номаълум сабабга кўра, машинадаги газ баллони портлаб кетган. Оқибатда бир неча темир парчалари учиб келиб, Акрамнинг юзини тилиб юборган. У касалхонага ётқизилган, ҳаёти хавф остида эмас”, деди ички ишлар мулозими.

Милиция мулозимининг айтишича, Нексия ёниб кетиб, бутунлай яроқсиз ҳолга келган ва ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳам жиддий зарар етган.

Мутахасисларга кўра, Нексияга ўрнатилган газ баллонининг сифатсизлиги ёки эскиргани портлашга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда 2013 йил давомида машиналарга ўрнатилган газ баллонларининг портлаш ҳолатлари кўпагани учун бу мавзу ўтган йил охирида Тошкентда ўтказилган “Транспортни ёнғинга қарши ҳимоя қилиш” номли семинарда муҳокама қилинган эди.

Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилда Ўзбекистон бўйлаб енгил ва юк машиналари ҳамда автобусларда 408 марта ёнғин чиққан. Оқибатда 31 киши жароҳатланиб, бир киши нобуд бўлган.

Озодлик радиоси ўтган йил давомида автомобилларнинг ёниб кетиши, айниқса, машиналарга ўрнатилган газ баллонларнинг портлагани тўғрисида кўп хабар қилган эди.

Шу пайтгача Озодлик ва бошқа мустақил манбалар берган хабарларга кўра, ўлим ҳолати битта эмас, балки камида беш марта қайд этилган.

Бу воқеалардан бирида, ўтган йилнинг 26 октябрь куни Тошкентнинг Қўйлиқ бозори олдида Нексия машинасига ўрнатилган метан газ баллонининг портлаши оқибатида икки одам ҳалок бўлган, олти киши жароҳатланган эди.

2013 йилнинг 1 март куни Самарқанд вилояти Булунғур тумани марказидаги “Бахт-ер” автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)да Нексия автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 36 метр узоқликда турган фарғоналик йўловчи 35 ёшли Игор Жўраев ҳалок бўлган.

Ўтган йилнинг 28 январь куни соат 15 лар атрофида Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Ласетти автомобили портлаб кетган эди.
XS
SM
MD
LG