Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:36

Озодликка чиқиш арафасида Ғанихон Маматхонов изоляторга ташланди


Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг 4,5 йиллик қамоқ муддати 10 март куни тугаб, у озодликка чиқиши лозим эди. Бироқ ҳуқуқ фаолининг яқинларига кўра, Маматхонов қамоқхона ички тартибини бузганлик айби билан жарима изоляторига ташланган.

Бугун озодликда бўлиши керак бўлган 61 ёшли ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов жазо изоляторига ташлангани ҳақида унинг оила аъзоларига таянган ҳолда ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашев Озодликка маълум қилди.

Эргашевга кўра, Маматхоновнинг яқинлари унинг қамоқдан чиқиши кутилган шу кунларда қамоқхонага бориб, Ғанихон аканинг жазо изоляторига ташланганидан хабар топишган.

- Маматхоновга берилган жазо муддати унинг ҳибсга олинганидан бошлаб ҳисобланганда, у кеча озодликка чиқиши керак эди. Ўзи уйидагиларга хабар берган экан, "3-4 кун олдин келинглар, уст-бошларимни олиб", деган. 6 март куни уйидагилар бориб, қамоқхонада 5 кун Ғанихоннинг чиқишини кутиб ётишган. Лекин уларга "кетаверинглар", деб, Маматхоновнинг жазо изоляторига ташланганини айтишган, дейди Абдусалом Эргашев.

Абдусалом Эргашев билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:54 0:00
Бевосита линк



Ғанихон Маматхонов 2009 йилнинг 10 октябрь куни ҳибсга олиниб, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) ва 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича айбланиб, 5 йил қамоққа ҳукм қилинган эди.

Фарғона вилоят аппеляция суди бу муддатни 4 йилу 5 ойга тушириб, жазони манзил колониясида ўташ ҳақида қарор қабул қилган эди.

2010 йилнинг апрелида эса Маматхонов манзил колониясидан яна қамоқхонага ўтказилди.
XS
SM
MD
LG