Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:15

Турчинов: Қримда ҳарбий аралашув бўлмайди


Украинанинг муваққат президенти Александр Турчинов мамлакат шарқий вилоятлари аҳолисини хавф остига қўймаслик учун украин ҳарбийлари Қримдаги вазиятга аралашмаслигини билдирди.

– Қримда ҳарбий амалиётларни бошлай олмаймиз, чунки бу шарқий ҳудудларимиз аҳолиси учун хавф туғдиради, деди Турчинов Франс Пресс агентлиги мухбири билан суҳбатда.

Жаноб Турчинов, шунингдек, Қримни Россияга қўшиш бўйича якшанба кунига белгиланган референдумни “Москванинг ёлғони”, деб атади.

- Референдум деб аталаётган бу маърака Қримда эмас, Кремл хоналарида бўлади. Қримдаги кўпчилик аҳоли бу провокацияни бойкот қилади. - деди Турчинов.

Сешанба куни Украинанинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Виктор Янукович Россиянинг Ростов шаҳрида қилган чиқишида ўзини ҳали ҳам Украинанинг қонуний президенти ҳисоблашини таъкидлади.

Айни пайтда АҚШ ва кўпгина ғарб давлатлари Украинанинг янги раҳбарияти билан ҳамкорлик қилажакларини айтиб, молиявий ёрдамларни ваъда қилмоқдалар.

Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг бугун Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиши кутиляпти.

Қўшма Штатлар Украинага 1 миллиард АҚШ долларилик ёрдам берилишини маъқуллаган.
XS
SM
MD
LG