Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:06

21 яшар Дониёр Ўзбекча Википедияга НАТО тўғрисида мақола қўшди


Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Ашт туманида туғилиб ўсган Дониёр Жўраев шу пайтгача танишганимиз ўзбек википедиячиларининг энг ёши. Дониёр эндигина 21 га кирган. “Ўқитувчиларимиз берган вазифаларни бажариш учун Википедиядан маълумот изларканман, аксарият ҳолатларда фақат русчасига дуч кела бошладим. Шундан сўнг ўзбекчасига ҳисса қўшишга қарор қилдим”, деди Дониёр OzodWiki саволларига жавоб берар экан.


Ўзбекча Википедия тўғрисидаги туркум эшиттиришларимизда мазкур Интернет энциклопедияни бойитишга ҳисса қўшаётган википедиячилар тўғрисида ҳикоя қилиб келаяпмиз.

Олдинги эшиттиришларимизда ёш ўзбек википедиячилар: Нодир Отаев, Зикрилло Мирзаев ҳамда Мирзоулуғбек Каримовлар билан ўтказганимиз суҳбатларни тинглаган эдингиз.

Бугунги меҳмонимиз - Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Ашт туманида туғилиб ўсган Дониёр Жўраев.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG