Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:12

АҚШ Адлия вазирлиги МТСни ҳам тергов қилмоқда


АҚШ Адлия вазирлиги Россияга тегишли МТС телеком ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти юзасидан ҳам тергов бошлади. Ўтган ҳафта АҚШ расмийлари Ўзбекистонда фаолият бритадиган бошқа иккита мобил ширкати устидан ҳам тергов бошлаган эди. Vimpelcom, TeliaSonera ва МТС шикатларининг Ўзбекистондаги фаолияти АҚШ ва Европанинг бир неча давлати томонидан тафтиш қилина бошлаши ўтган ҳафта Швейцария прокуратураси Гулнора Каримова пул ювишда гумон қилинаётганини эълон қилган пайтга тўғри келди. Vimpelcom ва МТС ширкатларининг Россияга қарашли экани инобатга олинса, таҳлилчилар бу ҳодиса АҚШ Россия амалдорлари ва олигархларига нисбатан санкциялар жорий қилган пайтга тўғри келаётганига ҳам эътибор қаратмоқда.



Ҳафта бошида АҚШ Қимматбаҳо қоғозлар ва биржа операциялари бўйича комиссияси МТСнинг Ўзбекистондаги собиқ фаолиятини текшира бошлагани маълум бўлган эди. Орадан икки кун ўтиб МТС ширкати, энди АҚШ Адлия вазирлиги ҳам собиқ Ўздунробита мобил оператори устидан тергов бошлаганини эътироф этди.

МТС матбуот вакили Дмитрий Солодовников Озодлик билан суҳбатда АҚШ Адлия вазирлигидан ширкатнинг Ўзбекистондаги фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш тўғрисида сўровнома келганини тасдиқлади.

- Ҳа, мен АҚШ адлия вазирлигидан фаолиятимиз тўғрисида маълумотларни тақдим қилиш борасида сўровнома келиб тушганини тасдиқлайман. Бу сўровнома 19 март куни келиб тушди. Ундан бир кун аввал АҚШ қимматбаҳо қоғоз ва биржа операциялари бўйича комиссиясидан ҳам кўнгилли ва мажбурий бўлмаган тарзда маълумотларни тақдим қилиш борасида илтимоснома келиб тушган эди, деди МТС расмийси.

Озодликнинг МТС ширкати АҚШ терговчилари билан ҳамкорлик қилмоқдами, деган саволини Солодовников очиқ қолдирди.

Айни фигурантлар


Ўтган ҳафта АҚШ расмийлари Ўзбекистонда бизнеси бўлган яна икки йирик ширкат Beeline мобил оператори эгаси Vimpelcom ва UCell операторига эгалик қилган TeliaSonera фаолиятларини ҳам тергов қила бошлади.

11 март куни Ҳолландия прокуратураси ҳам Россия ва Норвегияга қарашли, лекин бош қароргоҳи Амстердамда жойлашган Vimpelcom ҳамда катта қисми Швеция ва Финляндия ҳукуматларига тегишли TeliaSonera устидан жиноят иши очганини маълум қилди.

Гулнора Каримова Швейцария прокуратураси терговида гумонланувчи сифатида ўтмоқда.
Гулнора Каримова Швейцария прокуратураси терговида гумонланувчи сифатида ўтмоқда.
АҚШ ва Ҳолландия расмийлари бу ширкатлар устидан тергов бошлаши Швейцария бош прокуратураси Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовани пул ювиш билан боғлиқ жиноят ишида гумонланувчи, деб эълон қилган пайтга тўғри келди.

Vimpelcom ва МТС устидан бошланган терговлар Ўзбекистон раҳбарининг қизига қанчалик алоқадорлиги расмийлар томонидан изоҳлангани йўқ, лекин Гулнора Каримова устидан Швейцарияда бораётган тергов TeliaSonera иши билан бевосита боғлиқлиги аниқ.

Бундан ташқари TeliaSonera Гулнора Каримовага юзлаб миллион доллар миқдорида пора берганига доир иддаоларни тергов қилаётган Швеция прокуратурасининг коррупцияга қарши кураш бошқармаси раҳбари Гуннар Стетлер TeliaSonera ва Vimpelcom ишини тергов қилишда АҚШ, Ҳолландия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилаётганини Озодликка тасдиқлаган.

Шунингдек, МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъбаси собиқ ижрочи директори Беҳзод Аҳмедовнинг Гулнора Каримова билан биргаликда Швейцариядаги жиноят ишида гумонланувчи экани ҳам маълум.

Айни Modus Operandi


Швеция прокуратураси терговчиси Стетлер ўтган ҳафта Озодликка берган интервьюсида TeliaSonera ҳам, Vimpelcom ҳам Ўзбекистонда бизнес юритишда айни Modus Operandi, яъни бир хил коррупцион схемалардан фойдаланганини таъкидлаган эди. 21 март кунги суҳбатда Швеция прокуратураси вакили, МТС ҳақида ҳам айни фикрларни айтмаган бўлса-да, бунинг эҳтимоли жуда юқори эканига шубҳа қилмаслигини билдирди.

- Мен келган хулоса шуки, агар Ўзбекистон бозорига телеком компанияси сифатида кирмоқчи бўлсангиз, TeliaSonera каби ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Ҳар қалай кейинги 10-15 йилдаги амалиёт шундай бўлган, Ўзбекистон бозорига кирмоқчи бўлсангиз Takilant ёки шу каби бошқа ширкат билан келишувга боришингиз керак бўлган, дейди швед терговчиси.

Vimpelcom ҳам, TeliaSonera ҳам Гулнора Каримованинг хос ёрдамчиси Гаянэ Авакянга тегишли Takilant Ltd. фирмаси билан олди-берди қилган.
Vimpelcom ҳам, TeliaSonera ҳам Гулнора Каримованинг хос ёрдамчиси Гаянэ Авакянга тегишли Takilant Ltd. фирмаси билан олди-берди қилган.
МТС ишининг тергов қилинишида АҚШ расмийлари билан ҳамкорлик қиляпсизми, деган Озодлик саволига жаноб Стетлар жавоб бермади.

TeliaSonera ва Vimpelcom ширкатлари Гулнора Каримованинг хос ёрдамчиси Гаянэ Авакянга қарашли Гибралтарда рўйхатга олинган Takilant Ltd. фирмаси билан олди-берди қилишганини этироф этган. Швед терговчилари TeliaSonera айнан Takilant Ltd. фирмаси воситасида Гулнора Каримовага 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганини гумон қилмоқда.

Озодлик тасарруфидаги ҳужжатларга кўра, Швейцария банкларида музлатиб қўйилган Гаянэ Авакянга қарашли ҳисоб рақамларини МТС-Ўзбекистон собиқ ижрочи директори Беҳзод Аҳмедов очиб берган. Шунингдек, Швейцария бош прокуратураси пул ювишда гумон қилаётганлар рўйхатида Глунора Каримова, Гаянэ Авакян ва Беҳзод Аҳмедовлар борлиги маълум.

Беҳзод Аҳмедов 2012 йилда халқаро қидирувга берилган.
Беҳзод Аҳмедов 2012 йилда халқаро қидирувга берилган.
“Ўздунробита” мобил оператори эгаси ҳисобланган МТС ширкати фаолияти 2012 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан тўхтатиб қўйилган эди. Солиқдан бўйин товлаганлик ва бошқа жиноятларда айбланиб, мамлакатдан ҳайдалгунига қадар МТС қарийб 11 миллионга яқин абоненти билан Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг 40 фоизини назорат қилган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 2012 йил июнь ойида мамлакатни тарк этган Беҳзод Аҳмедовни халқаро қидирувга берган.

Шу йилнинг февраль ойида эса, Ўзбекистон прокуратураси Гаянэ Авакянни ҳибсга олди. У билан бирга Гулнора Каримованинг фуқаровий эри экани иддао қилинадиган Рустам Мадумаров ҳам қамоққа олинди.

Санкциялар?


Айни пайтда, Россиядаги нуфузли олигархларга тегишли Vimpelcom ва МТС ширкатларининг АҚШ Адлия вазирлиги томонидан тафтиш қилина бошлагани Қўшма Штатлар Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилган Россияга нисбатан санкциялар жорий қилган пайтга тўғри келаётгани ҳам таҳлилчилар эътиборини тортмоқда.

Пайшанба куни АҚШ Президенти Барак Обама эълон қилган иқтисодий жазо чоралари рўйхатига Россия ҳокимияти вакилларидан ташқари йирик олигархлар ҳам кирган эди. Лекин бу рўйхатда Vimpelcom ширкати асосий акционери Альфа Групп эгаси Михаил Фридман ва ёки МТС хўжайини Владимир Евтушенков пайдо бўлгани йўқ.
XS
SM
MD
LG