OzodJavobнинг бугунги сонида биометрик паспорт олиш билан боғлиқ пайдо бўлаётган айрим саволларга жавоб излаймиз.
Июлгача янги паспорт олмасам жазолашадими?
Санкт-Петербургда яшаётган хоразмлик Раҳматжон “1 июлгача биометрик паспортни олиш шартми”, дея сўради.
“Менда “рабочая виза”. Бу яқин орада Ўзбекистонга бориш ниятим йўқ. Лекин танишларим бу йил 1 июлгача янги паспорт олиш шарт дейишаяпти. Чет элда юрганлар июлгача алмаштирмаса, жазолашармиш. Илтимос шуни аниқлаштириб беринглар”,- дея мурожаат қилди хоразмлик Раҳматжон.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни қайд этиш республика бошқармаси мутахасисига кўра, хорижда юрган ўзбекистонликлар 1 июлгача биометрик паспорт олиши шарт эмас.
“Бу одамларнинг миш-миши. Бу бўлмаган гап. Агар Ўзбекистон ичкарисида бўлсангиз, 1 июлдан бошлаб, хорижга эски паспорт билан чиқа олмайсиз. Фақат биометрик паспорт билан чиқишингиз шарт. Лекин агар сиз ҳозир хорижда бўлсангиз, келиб биометрик паспорт олишингиз шарт эмас. 2015 йил декабригача вақт топганингизда келиб, янги паспорт олиб кетишингиз мумкин. Ҳеч қандай жазо йўқ”-, деди мутахасис.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат биометрик паспорт билангина чиқа оладилар. Бу шарт Вазирлар Маҳкамасининг 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган.
Дастлаб эски русумдаги паспортларнинг 2015 йил 31 декабригача амалда бўлиши эълон қилинди. Лекин йил бошида Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 1 июлидан бошлаб хорижга фақат биометрик паспорт билан чиқиш борасида қарор қабул қилди.
Элчихонадан биометрик паспорт олиш мумкинми?
Дунёнинг турли бурчакларида яшаётган ўзбекистонликлар орасида шу савол жавобига қизиққаётганлар анчагина.
Биз ушбу саволга жавоб топиш учун дастлаб қарийб 5 миллион ўзбекистонлик яшаб, ишлаётган Россияга тўхталсак.
Озодликнинг Москвадаги мухбири ўрганишича, Ўзбекистоннинг Росссиядаги элчихона ва консулликлари бирорта ҳам ўзбекистонликка биометрик паспорт бермаяпти.
- Консулликлар ҳеч бир ўзбекистонликка биометрик паспорт бермаяпти. Ҳатто талабаларга ҳам бермаяпти. Ҳаммага Ўзбекистонга бориб, алмаштириб келишни айтаяпти,- деди Озодликнинг Москвадаги мухбири Умидбек.
Россиядан фарқли Европа давлатларида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ўзи ўқиётган давлатдаги Ўзбекистон элчихоналарига мурожаат қилиб, эски паспортини биометрик паспортга алмаштириши мумкин.
Жумладан, Берлин ва Венадаги Ўзбекистон элчихоналари ўзбекистонлик талабаларга қўлида етарли ҳужжати бўлса, биометрик паспорт бераяпти.
Америкадаги ўзбек журналистларидан олинган маълумотга кўра, АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллигидан ўзбекистонлик талабалар, Америкада ПМЖ - доимий яшаш ҳуқуқини олган ўзбекистонликлар биометрик паспорт олиши мумкин.
Паспортни қанча муддатда олиш мумкин?
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб эски паспорт билан хорижга чиқиш тўхтатилиши эълон қилиниши ортидан мамлакатдаги паспорт бўлимлари олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлди. Озодлик манбаларига кўра, биометрик паспорт учун ариза топшираётганларнинг қарийб 90 фоизи хорижга ишлагани кетаётган фуқаролардир.
Паспорт столлар олдидаги "ур-йиқит"лар боис кўплаб фуқаролар сўнгги пайтларда янги биометрик паспорт олиш билан боғлиқ мушкулотлар қаршисида қолишганидан шикоят қилаяпти.
"Янги паспорт олиш учун бир ойча аввал ариза бергандим. Ҳалигача беришмади. Ўзи қанча муддатда паспортни олиш мумкин",- дея сўради тўрткўллик Шомурод ака.
Одатда 10 иш кунида берилиши керак бўлган паспорт бир ойдан ошиқроқ вақт ичида, баъзи ҳолларда ундан ҳам кўп вақтда берилаётгани ҳақидаги хабарлар Озодликка кўплаб келаяпти.
Паспорт столларидан олинган маълумотга кўра, биометрик паспортни бериш муддати ўзгармаган.
"Фуқаронинг биометрик маълумотлари олинганидан сўнг у 10 кун ичида янги паспортни қўлига олади. Бу муддат ўзгармади. Фақат айрим жойларда паспорт олиш учун мурожаатлар кўпайиб кетгани боис паспорт тайёрлаш жараёни чўзилиб кетаяпти холос",- деди Тошкентдаги Паспорт бўлимларидан бирининг ходимаси.
Самолётга чипта олиш учун биометрик паспорт шартми?
“Эшитишимизча, самолёт ва поездларга биометрик паспорт бўлмаса, билет бермаяпти экан. Мен ҳали паспортимни алмаштирмадим. Лекин апрель ойида Олмаотага бориб келишим шарт. Илтимос билиб беринглар, ҳақиқатдан ҳам билет ололмайманми?”, дея сўради Жиззахлик Нигора.
Паспорт бўлимларидан олинган маълумотга кўра, биометрик паспорт бўлмаса, поезд ва самолётларга чипта сотилмасин деган кўрсатма йўқ.
Фуқаролар 1 июлгача эски паспорт билан авиа ёки темир йўл чиптаси олиши мумкин. Ушбу муддатгача хорижга ҳам эски паспорт билан чиқиб келиши мумкин.
Лекин Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 1 июлдан бошлаб ўзбекистонликларга поезд ва самолёт чипталари фақат биометрик паспорт асосида расмийлаштирилиши ва сотилиши лозим.
Биометрик паспортга аризани онлайн топшириш йўли қандай?
"Биометрик паспорт олиш учун онлайн ариза топшириш мумкин деб, эшитдик. Бунинг учун нима қилиш керак. Қайси сайт орқали ҳужжат топшириш мумкин",- дея сўради самарқандлик Нулуфар.
Бу саволга жавоб излаш жараёнида аниқлаган маълумотларимизга кўра, ҳозирда фақат Тошкент шаҳрида яшовчи фуқароларгина биометрик паспорт олиш учун онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.
Тошкентликлар янги биометрик паспорт олиш учун аризани www.my.gov.uz сайтида онлайн топширишлари мумкин.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, Тошкентнинг Олмазор туманида бу пилот лойиҳа сифатида синаб кўрила бошланди.
Янги биометрик паспорт олмоқчи бўлган шахс Интернетда аризани тўлдириб, юборади. Агар сўровнома тўғри тўлдирилган бўлса унга туман Ички ишлар бўлимидан SMS маълумот юборилади ва белгиланган кун ва вақтда келиб, биомаълумотларни топшириб кетиши мумкин бўлади.
Ўзбекистонда биометрик паспортга ўтиш жараёни 2011 йилнинг 1 январидан бошланган ва бу жараён 2015 йилнинг декабр ойига қадар тўла якунланиши кўзда тутилган.
***************************************************************************
Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.
Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.
Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.