Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:23

Петербургда уч кун ичида тўрт ўзбек муҳожири ўзини ўлдирди


Россияда жонига қасд қилган ўзбек муҳожирларининг кўпчилиги ўзини дорга осмоқда.
Россияда жонига қасд қилган ўзбек муҳожирларининг кўпчилиги ўзини дорга осмоқда.
Петербургда сўнгги уч кун давомида тўрт нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ўз жонига қасд қилди. Маҳаллий ўзбек жамоаси фаолларига кўра¸ сўнгги 2,5 йил ичида Россия бўйлаб 200 зиёд меҳнат муҳожири иқтисодий, ижтимоий ва руҳий қийинчиликлар туфайли ўз жонига қасд қилган.

25 март куни Россия шимолий пойтахтидаги Седов кўчаси 10-уйда жойлашган бизнес-марказ ҳовлисида синтетик арқонга ўзини осган меҳнат муҳожири жасади топилди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси Озодлик мухбирига ўз жонига қасд қилган шахснинг 30 яшар Ўзбекистон фуқароси эканини тасдиқлади:

- 25 март куни Невский туманида Седов кўчасидаги бизнес марказ ҳовлисида шифт тўсинига арқонда осилиб турган Марказий Осиё республикаларидан биридан келган муҳожир мурдаси топилди. У 1984 йилда туғилган экан. 24 март куни эрталабки 8 ларда шаҳарнинг Петроградская тумани Малий проспектидаги маъмурий бинода шифтга осилган тасмада осилиб ётган 1992 йилда туғилган яна бир меҳнат муҳожири мурдаси аниқланди. Мурдалар маҳаллий моргга текширишга олиб кетилди, деди Петербург полицияси бошқармаси расмийси Ольга Кессених Озодликка.

Полиция вакиласи иккала ҳодиса юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани, тергов якунига қадар бу шахсларнинг исми-шарифи ошкор этилмаслигинин билдирди.

Бутунроссия “Ёшлар” ҳаракати раиси Мақсуд Абдужабборовнинг Озодликка билдиришича¸ 26 март кунининг ўзида яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси ўзини-ўзи ўлдиргани аниқланган. Жамоатчилик фаоли маҳаллий диаспораларни бундай фожиалар олдини олиш учун ҳамкорлик қилишга чақирди.

- Охирги уч кун ичида тўрт киши ўзини ўлдирди: 24 март, 25 март ва кеча, 26 март куни икки киши. Биттаси 21 ёшга кирган, яна биттаси 30 ёшларда, яна бири 39 ва бошқаси 47 ёшда бўлган эркаклар. Ҳаммаси оилали, хотин, бола-чақаси бор. Булардан энг ёши кечқурун уйи билан гаплашган ва шундан кейин ўзини осган. Ёши каттасига кечқурун уйидан телефон қилинган ва у нимадандир ўзини 7 қаватдан отвориб ўлган. Қолган иккитаси ўзини осган – буларнинг сабабини аниқламадик ҳозирча, дейди ўз жонига қасд қилган ўзбекистонликларнинг қурилишда ишлаган оддий мардикорлар бўлганини гапирган Мақсуд Абдужабборов.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:22 0:00
Бевосита линк

“Ёшлар” ҳаракати раҳбари исми ҳозирча ошкор қилинмаётган иккита муҳожир ўзини иш жойида осгани, 26 март кунги суицидлар эса муҳожирлар ётоқхонасида содир бўлганини маълум қилди.

Мақсуд ўз жонига қасд қилаëтган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари рўйхатида Петербург шаҳри “илғорлик” қилаётган бўлса-да, Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам бундай суиқасдлар охирги пайтларда кўпайганини таъкидлайди:

- Бу фақат Петербургда бўлаëтгани йўқ. 19 март куни Ярославлда 47 ёшга кирган одам ўзини осган; Москвада кеча ўзини кимдир ўзини ўлдирибди, аниқлаяпмиз. Умуман олганда, бир ҳафта ичида 6-7 одам ўз жонига қасд қилди. Бу вазиятни англаш учун сўнгги 2-2,5 йилни олиб қараш керак. Бу муддат ичида бизнинг юрист ва социологларимиз ҳисоб-китобига кўра¸ ўзбекистонлик муҳожирлардан 200 яқин одам ўз жонига қасд қилган. Улар орасида ёши катта, болалар, аёллар бор, деди Мақсуд Абдужабборов.

Суҳбатдош меҳнат муҳожирлари орасидаги суицид ҳолатлари олдини олиш учун Россияда фаолият юритаётган диаспоралар билан биргаликда муҳожирлар учун махсус телефон линиялари очиш, уларга руҳий¸ керак бўлса, моддий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилиш лозимлигини айтади.
XS
SM
MD
LG