Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:13

Олмазор тумани собиқ ҳокими ўз жонига қасд қилди


Озодликнинг Тошкентдаги манбаси йўллаган хабарга кўра¸ 30 март куни пойтахтнинг Олмазор тумани собиқ ҳокими, 38 яшар Обид Зайниддинов ўз жонига қасд қилди. Унинг жонсиз танаси Шайхонтоҳур туманидаги ўз уйида осилган ҳолда топилган. Собиқ ҳоким эртаси куни дафн этилган.

Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, Обид Зайниддинов бўғилиш туфайли юзага келган ўткир асфиксия натижасида вафот этган. Тиббий хулоса¸ Шайхонтоҳур туман прокуратурасининг ўлим юзасидан жиноят иши қўзғатиш эҳтимолини рад қилишига асос бўлган.

- 31 март куни жанозаси ўқилди. Яхши одам эди, булар Обидни ўрисчасига айтганда “козëл отпушения” қилишди. Бўйнига кўп нарсани илиб ташлашди. Гўё, бир ўзи егандек. Кейин Обид иродасизлик қилиб, терговда кўп раҳбарларга кўрсатма берган¸ дейишди. Туман аҳолиси ўртасида ҳам бутун бюджетни ҳоким еб кетди, деб зимдан ташвиқот олиб борилди. Ўзи мартнинг бошида қамоқдан чиқиб келганди¸ дейди воқеадан хабардор олмазорликлардан бири Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатда.

Собиқ ҳоким 2013 йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик ходимлари томонидан ўз кабинетида ҳибсга олинган эди.

Унга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Растрата қилиш йўли билан ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Шу йилнинг февраль ойида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди марҳум Обид Зайниддиновни бир қанча коррупцион схемаларда айблаб, унга нисбатан шартли қамоқ жазоси белгилаган эди. Шунингдек, келтирилган бир неча юз миллонлик сўмлик зарарни қоплашни унинг зимасига юклаган.
XS
SM
MD
LG