4 апрель куни Россия Давлат Думаси мамлакат фуқаролигини бериш тартибини осонлаштирувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Россия паспортини олиш учун даъвогар шахс ўз фуқаролигидан воз кечиши, Россияга кўчиб ўтиши ва рус тилини мукаммал билиши шарт.
Ўтган жума куни Россия фуқаролигини осонлаштириш масаласи юзасидан парламентнинг қонунчилик палатасига киритилган лойиҳа иккинчи ва учинчи ўқишда деярли бир овоздан қабул қилинди.
“Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида” Федерал қонун ва тегишли бошқа ҳужжатларга киритилган ўзгартишларга кўра, Россия фуқаролиги осонлаштирилган тартибда рус тили она тили ҳисобланган ёки маиший ҳаётда ундан доимий фойдаланадиган шахсларга берилади.
Қонунни ишлаб чиққан “Единая Россия” партияси депутатлари РСФСР, СССР ёки Россия империясида бир вақтлари яшаган шахсларнинг авлодлари ҳам олиши мумкинлигини таъкидламоқда.
- Биз юртдошларимизни шу ерга, Она юртимизга жамлаяпмиз. Жараён бошланди, уни тўхтатиб бўлмайди, мақсадимиз рус олами, рус маданияти, рус тамаддунини бирлаштиришдир. Мана қайси нуқтаи назардан биз бу қонунга қарашимиз лозим,- деди Давлат Думаси депутатларига парламентнинг Конституциявий қонунчилиги ва давлат қурилиши қўмитаси раиси муовини, “Единая Россия” фракцияси аъзоси Дмитрий Вяткин.
Асосан МДҲ давлатларида яшовчи ва Россия фуқаролигига даъвогарларга осонлаштирилган тартибда паспорт берилиши учун Россияга доимий яшаш учун кўчиб ўтиш ва аввалги фуқаролигидан воз кечиш талаб этилади.
Лойиҳани қўллаб-қувватлаган коммунист депутатлар шу тариқа Россия ташқарисида яшовчи 25 миллион рус миллатига мансуб мутахассисларни жалб қилиш мумкинлигини уқтирди.
Ўзини “рус миллати ҳимоячиси” деб ҳисобловчи ЛДПР раҳбари Владимир Жириновскийга кўра, бу қонун нафақат рус миллати балки бошқа миллат вакилларига ҳам осонлаштирилган тартибда фуқаролик беришни кўзда тутади.
- Қонун рус тилида сўзловчи барча шахсларга тегишли. Улар СССРда яшаган бўлса, демак ҳар қайси миллат вакили бу қонун доирасига киритилади. Шунингдек, биз айрим чекловларни йўқ қилиш ниятидамиз. Яъни Россияга келиб, рус паспортини олиб яшаш истагида бўлганлар ўзлари яшаган жойларида яшашни давом эттиришлари мумкин, деди Владимир Жириновский.
Депутатлар орасида фақатгина “Справедливая Россия” фракцияси депутатлари бу янгиликнинг жорий қилинишига қарши чиқди. Мазкур партия раҳбари Сергей Миронов янги тартибдан ноқонуний мигрантлар фойдаланиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
- Ҳукумат томонидан киритилган қонуннинг энг асосий камчилиги шундаки, Россия ҳудудида қолаётган барча 11 миллион ноқонуний муҳожир бир зумда Россия Федерацияси фуқаролигини олиши мумкин. Биз қонунни ўта соддалаштирилган ва йирик демографик ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидаги ўзгаришларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз, деди Сергей Миронов.
“Справедливая Россия” рус паспортига даъворгарлар сонини кескин камайтириш учун охиригача курашишини билдирди.
Қонун ташаббусчиларидан бири, Дума қўмиталаридан бирининг раҳбари Владимир Плигин журналистлар олдида қилган чиқишида қонун энг аввало Қрим Республикаси ва федерал аҳамиятга эга Севастополь шаҳри фуқароларига тегишли эканини ҳам эслатиб ўтди. У Россия фуқаролигини осонлаштирилган тартибда олиш ниятида бўлган шахслар ФМС қошида тузилажак махсус комиссияга рус тилидан имтиҳон топширишини айтди.
Янги тартибда фуқароликка топширилган ҳужжатлар 6 ой ўрнига 3 ой давомида кўриб чиқилиши белгиланди. Даъвогарларга вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) ўрнига 3 йиллик муддатга доимий яшаш рухсатномаси (“Вид на жительство”) берилади. Бундан ташқари, 2 йил давомида бу шахслар Россия фуқаролигига кириш талаби билан тегишли идораларга мурожаат қилмаса, уларнинг доимий яшаш рухсатномаси бекор қилинади.
Россия Федерал миграция хизмати февралнинг охирида 143 минг Украина фуқароси Россия фуқаролигини сўраб мурожаат қилганини маълум қилди.
Янги қонун кучга кириши учун парламентнинг юқори палатаси - Федерация Кенгаши ва Россия президенти тасдиғидан ўтиши зарур.
Айни пайтда, 21 март куни Москванинг Манежная ва Қизил майдонлари, Давлат Думаси биноси ёнида “Русские” миллатчилар иттифоқи аъзолари Марказий Осиё ва Кавказорти мигрантларига Россия Федерацияси фуқаролигини осонлаштирган тартибда берувчи қонунга ўзгартиш киритишга қарши 20га яқин пикет ва митингларни уюштирган эди.