Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:38

Фарғонанинг баъзи туманларида ажралишлар 20%га ортиб кетди


Озодликка Фарғонадан келган бир мактуб муаллифи ўзи яшаб турган ҳудудда оилалар бузилиб кетаётганидан ташвиш билдирди. Хат муаллифи оилалар бузилиши ортида аксарият ҳолларда майда маиший сабаблар ётганини ёзди. Масаланинг муаммо даражасига етаёзганини у масжидлар имомлари ўз маъвизаларида шу мавзуга кўпроқ эътибор қарата бошлаганидан ҳам сезган.

Мухбиримиз мавзуни ўрганар экан, вилоятнинг баъзи туманларида ажралишлар бир йилда 20 фойиздан кўпроққа ошганини аниқлади.


Энг аввало Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси яқинда эълон қилган маълумот билан танишинг: 2013 йили мамлакат бўйлаб 303,7 минг никоҳ ва 24 минг ажралиш қайд этилган.

Яъни 1000 кишига 10 никоҳ тўғри келган ва 2012 йилда ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этилган.

Никоҳлар сонида ўзгариш қайд этилмаган бир пайтда ажралишлар сони ошган. 2012 йили ҳар 1000 кишига 0,6 ажралиш тўғри келган бўлса, 2013 йили ҳар 1000 кишига 0,8 ажралиш тўғри келган.

Бир қарашда бутун мамлакатнинг бу ўртача кўрсаткичи катта ташвиш учун асос бўлолмайдигандай.

Бироқ алоҳида бир туман кўрсаткичи анча ташвишлидир. Масалан, Фарғона вилоят Бувайда туманида 2012 йили ҳаммаси бўлиб 65 оила ажрашган бўлса, 2013 йили бу кўрсаткич 87 оилани ташкил қилган. Демак, Бувайдада ажралишлар сони бир йилда 20 фоиздан кўпроққа ошган. Келтирилган рақамлар Озодликнинг туман ҳокимлигидаги манбасидан олинди.

Ўзбекистонда оилани сақлаб қолишга маҳалла фаоллари ҳамда давлат ташаббуси билан тузилган нодавлат ташкилотлар жалб этилган.

“Маҳалла” хайрия жамғармаси ўша ташкилотлардан бири бўлиб, унинг Бувайда туман бўлими вакили ажралишларнинг олдини олиш бўйича олиб бориладиган ишлар тўғрисида гапирар экан, бундай деди:

- Маҳаллаларнинг маслаҳатчилари бор. Улар ўз ҳудудидаги нотинч олилаларнинг ҳаммасини билади. Нотинчлик сабабини ўрганишади. Иложи борича яраштиришга ҳаракат қилади, деди “Маҳалла” жамғармаси вакили.

Унинг айтишича, маҳаллалардаги яраштирув комиссиялари жуда тоқатли бўлиб, ажрашмоқчи бўлган эр-хотин можаросини “неча марта керак бўлса, шунча марта кўриб чиқишга тайёр”.

- Маҳалланинг яраштирув комиссияси ажрашмоқчи бўлган оила масаласини неча марта кўради?

- Кўрўвради яраштиргунча...

Охир-оқибат маҳалла даражасида яраштиришнинг имкони топилмаса, эр-хотин... йўқ, судга эмас, туман яраштирув комиссиясига чақиртирилади.

- Агар маҳалланинг кучи етмаса, туман яраштириш комиссиясига тавсия этилади. Туман комиссияси ҳам яраштира олмаса, судга бериши мумкин. Лекин биз судга бер, деб айтмаймиз, деди “Маҳалла” хайрия жамияти Бувайда туман бўлимининг ўзини таништирмаган вакили.

Пенсионер Маъруфжон ака Абдураҳмонов Фарғона шаҳри, Маърифат маҳалласи яраштирув комиссияси аъзоси. У ҳам кейинги пайтларда ажралишлар кўпайиб бораётганини эътироф этди. Лекин Маъруфжон ака шаҳар кўрсаткичларини пасайтирмаслик учунгина нима қилиб бўлса ҳам оилани сақлаб қолиш тарафдори эмас.

- Мен ўшандай “разбор”ларда иштирок этиб, эр-хотиннинг бундан буён бирга яшай олишига кўзим етмаса, буни дарҳол ўзларига айтаман. Иккалаларинг ҳам бир-бирларинг учун бутунлай ёт одам экансизлар, ажралаша қолинглар, дейман. Чунки яхшилик билан ажрашишни ҳам билиш керак, деди Маъруфжон ака Абдураҳмонов.

Мавзуни ўрганишимизга туртки берган тингловчимиз “масжидлар имомлари ўз маъвизаларида шу мавзуга кўпроқ эътибор қарата бошлагани” тўғрисида ёзгани учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муовини шайх Абдулазиз Мансур билан ҳам боғландик.

Олимнинг айтишича, имомларнинг оила масалаларига кўп тўхталаётгани рост ва имомларга тавсия этилаётган мавзулар тезисларини ёзишда шахсан ўзи ҳам иштирок этади.

Шайх Абдулазиз Мансурнинг фикрича, ёш куёв-қаллиқ дунёқарашининг бир-бирига мос келмаслиги, қуда тутинаётган оилалар моддий имкониятларининг турлича эканлиги, икки ёшнинг кўнглига қарашнинг ўрнига ота-оналар ўз қарашларидан келиб чиқиб худбинлик қилаётгани, келиннинг тўйдан кейиноқ ҳомиладор бўлмаслиги, яъни куёв томоннинг сабрсизлиги, иш излаб бошқа давлатларга кетган эрларнинг оиласидан хабар олмай қўяётгани каби сабаблар оилалар бузилишига олиб келмоқда.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG